Маҳаллий

Ўзбекистонда айрим аёлларга даволаниш учун 22 млн сўмгача ёрдам берилади

Ёрдамдан фойдаланиш учун яшаш жойидаги маҳалланинг хотин-қизлар фаолига ариза билан мурожаат қилиш лозим

Ўзбекистонда айрим аёлларнинг даволаниши учун 22 млн сўмгача ёрдам ажратилади

Ўзбекистонда «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан хотин-қизларнинг жарроҳлик амалиётисиз даволаниш харажатлари учун БҲМнинг 50 бараваригача, яъни 22 миллион сўмгача маблағ берилади.

Шунингдек, тиббий кўрикдан ўтиш харажатлари учун ҳам БҲМнинг 10 бараваригача — 4 миллион 400 минг сўмгача молиявий ёрдам кўрсатиш белгиланди.

Аввал жарроҳлик амалиётлари харажатлари Давлат тиббий суғуртаси шартномасида белгиланган базавий нархлар доирасида қопланган бўлса, янги тартибга кўра, бемор қайси тиббиёт муассасасида даволанишидан қатъи назар, у тақдим этган шартномада кўрсатилган сумма тўлиқ қоплаб берилади.

Бундан ташқари, туман ва шаҳар штабларига ҳудуд учун ажратилган маблағлар доирасида бошқа эҳтиёжманд оилаларга ҳам тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича қарор қабул қилиш ҳуқуқи берилди. Бу имконият даромади бўйича белгиланган тоифага кирмайдиган, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»да бўлмаган, бироқ камбағалликка тушиб қолиш хавфи мавжуд оилаларга ҳам тааллуқли.

Мазкур ёрдамдан фойдаланиш учун яшаш жойидаги маҳалланинг хотин-қизлар фаолига ариза билан мурожаат қилиш лозим.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.