Ўзбекистонда 456,7 мингта тижорат ташкилоти бор: 80,2 фоизи МЧЖ
Тижорат ташкилотларининг 80,2 фоизини масъулияти чекланган жамиятлар ташкил этди. Қолган қисми бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларга тўғри

Ўзбекистонда 456,7 мингта тижорат ташкилоти фаолият юритмоқда: 80,2 фоизи МЧЖ
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026-йил 1-сентябр ҳолатига Ўзбекистонда 456,7 мингта тижорат ташкилоти фаолият кўрсатмоқда.
Шулардан 366 051 таси масъулияти чекланган жамиятлар бўлиб, жами тижорат ташкилотларининг 80,2 фоизини ташкил этган.
Хусусий корхоналар сони 48 112 тани ташкил этган, уларнинг улуши 10,5 фоизга тенг. Оилавий корхоналар эса 38 101 та бўлиб, жами тижорат ташкилотларининг 8,3 фоизини ташкил қилган.
Демак, МЧЖ, хусусий ва оилавий корхоналар улуши жами 99 фоизга тенг бўлган.
Аксиядорлик жамиятлари сони 648 та бўлиб, уларнинг жами тижорат ташкилотлари таркибидаги улуши 0,1 фоизни ташкил этган. Бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги тижорат ташкилотлари эса 3 740 та бўлиб, улуши 0,8 фоизга тенг.

