Маҳаллий

Ўзбекистонда 2030-йилгача 22 минг мегаватт янги энергетика қуввати яратилади

Натижада йиллик электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 129 миллиард киловатт-соатдан ошади, қайта тикланувчи энергиянинг умумий

Ўзбекистонда 2030-йилгача 22 минг мегаватт янги энергетика қуввати яратилади

Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳасидаги инвесторлар билан ўтказилган очиқ мулоқотда 2030-йилгача мамлакатда 22 минг мегаватт янги энергетика қувватини яратиш режалаштирилганини маълум қилди.

Шу натижада йиллик электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 129 миллиард киловатт-соатдан ошади, қайта тикланувчи энергиянинг умумий ишлаб чиқаришдаги улуши эса 54 фоизга етади.

Давлат раҳбари сўнгги ўн йилда энергетика соҳасига 35 миллиард доллар инвестиция киритилганини таъкидлади. Қуёш, шамол ва гидроелектр стансиялари ҳисобига қайта тикланувчи энергия улуши 31 фоизга етган, «яшил» энергетика қувватлари эса 11,1 гигаваттни ташкил этмоқда.

Очиқ мулоқот давомида умумий қиймати 4,7 миллиард долларлик 6 та йирик лойиҳа бўйича битимлар имзоланди. Улар доирасида 3 минг мегаватт электр энергияси ишлаб чиқариш ва 400 мегаватт энергия сақлаш қуввати яратилади.

Президент янги энергетика лойиҳалари очиқ рақобат ва шаффоф шартлар асосида амалга оширилишини таъкидлади.

«Бизга алоҳида-алоҳида электр стансиялари эмас, узвий боғланган энергетика тизими керак», – деди Шавкат Мирзиёев.

Шу мақсадда яқин вақт ичида умумий қуввати 2 200 мегаватт бўлган 6 та қуёш ва шамол электр стансияси лойиҳаси очиқ танловга чиқарилади.

Шунингдек, биринчи марта энергетика соҳасининг 2050-йилгача мўлжалланган Миллий бош режаси ишлаб чиқилади. 2027-йил 1-мартгача электр тармоқларига уланиш имкониятлари харитаси, 1-июлга қадар эса тўлиқ бош режа эълон қилинади.

«Яшил» энергия ишлаб чиқарувчилар учун сертификатлар ва карбон кредитлар орқали қўшимча даромад олиш имкониятлари ҳам яратилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.