Маҳаллий

Ўзбекистонда 2026-йилги пахта йиғим-терими бўйича ахборот берилди

22-октябр ҳолатига мамлакат бўйича 4 миллион 630 минг тонна пахта йиғиб олинган. Йиғиб олинган ҳосилнинг

Ўзбекистонда 2026-йилги пахта йиғим-терими бўйича маълумот берилди

Ўзбекистонда 2026-йилги пахта йиғим-терими бўйича белгиланган режа 103 фоизга бажарилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.

Вазирлик маълумотига кўра, 22 октябр ҳолатига мамлакат бўйлаб 4 миллион 630 минг тонна пахта йиғиб олинган. Йиғиб олинган ҳосилнинг 3 миллион 515 минг 597 тоннаси қарийб 3 мингта замонавий пахта териш машинаси ёрдамида терилган. Мамлакат бўйича механизациялашган терим улуши ўртача 76 фоизга етган.

Ҳудудлар кесимида энг юқори натижа Жиззах вилоятида қайд этилган. Бу ерда ҳосилнинг 98,5 фоизи техникалар ёрдамида йиғилган. Сирдарёда бу кўрсаткич 94,2 фоизни, Тошкент вилоятида эса 81,2 фоизни ташкил қилган.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги пахта йиғим-терими ҳали якунланмаганини маълум қилди. Ҳозирда 49 минг гектардан ортиқ майдонда биринчи терим ишлари давом этмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.