Маҳаллий

Ўзбекистон Венгрия билан чорвачилик соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистон ва Венгрия чорвачилик соҳасида илмий ҳамкорликни ривожлантириш, наслли қорамоллар импорти ва замонавий технологияларни жорий

Ўзбекистон Венгрия билан чорвачилик йўналишидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистон ва Венгрия чорвачилик соҳасида илмий ҳамкорликни кучайтириш, наслли қорамолларни импорт қилиш ҳамда замонавий технологияларни татбиқ этиш бўйича келишувга эришди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабарига кўра, Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институтида Венгриянинг ҲОЛСТЕИН ассоциацияси минтақавий директори Тамаш Шебёк бощилигидаги делегация билан учрашув ўтказилди.

Музокараларда чорвачилик соҳасида илмий-амалий ҳамкорликни ривожлантириш, илғор тажриба ва технологияларни Ўзбекистонда жорий этиш масалалари кўриб чиқилди.

Хусусан, маҳаллий қорамол зотларининг генетик паспортини яратиш, Венгриядан наслли қорамоллар импортини йўлга қўйиш ҳамда эмбрион трансплантацияси технологиясини жорий этиш бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек, институт мутахассисларининг Венгрияда малака оширишини ташкил этиш масаласи ҳам келишиб олинди.

Учрашув якунида томонлар чорвачилик соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган меморандумни имзолади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.