Маҳаллий

Ўзбекистон ва Австрия тиббий технологиялар бўйича ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистон ва Австрия тиббий технологиялар соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистоннинг Австриядаги элчихонаси дипломатлари Течнопол Кремс технологик маркази ҳамда Селлс+Тиссуебанк Аустриа вакиллари билан учрашув ўтказди. Унда тиббий технологиялар, регенератив тиббиёт ва тўқима банкларини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Течнопол Кремс тадқиқот ва таълим муассасалари, университетлар ҳамда бизнес вакилларини бирлаштирувчи технологик марказ бўлиб, регенератив тиббиёт, онкология, диагностика ва тиббий технологиялар йўналишларида фаолият юритади. Селлс+Тиссуебанк Аустриа эса тиббиётда фойдаланиш учун аллоген тўқималарни йиғиш, қайта ишлаш ва тақдим этиш, жумладан, таянч-ҳаракат тизими ва инсон суяк тўқималари билан ишлашга ихтисослашган.

Томонлар мутахассислар учун амалиёт ва малака ошириш дастурларини ташкил этиш, экспертлар алмашинуви, қўшма семинар ва тадқиқотлар ўтказиш, шунингдек, сифат бошқаруви ва ГМП стандартлари бўйича Австрия тажрибасини ўрганиш масалаларини кўриб чиқди.

Ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари сифатида тўқима банкларини ривожлантириш, биологик материалларни қайта ишлаш ва сақлашнинг замонавий усулларини жорий этиш, тиббий буюмлар, диагностика ва бошқа замонавий тиббий технологиялар бўйича лойиҳаларни амалга ошириш қайд этилди.

Учрашувда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инновацион ривожланиш агентлиги, Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, тиббиёт олий таълим муассасалари ҳамда Ташкент Пҳарма Парк салоҳиятли ҳамкорлар сифатида тилга олинди.

Томонлар тегишли ташкилотлар ўртасидаги алоқаларни давом эттириш ва тўғридан тўғри ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олди. Аниқ қўшма лойиҳаларни тайёрлаш учун кейинги босқичда техник маслаҳатлашувлар ўтказилиши режалаштирилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.