
Ўзбекистон вакили илк бор ТДТ бош котиби лавозимини эгаллади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Мирвоҳид Азимов бугун Анқара шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) 13-саммити доирасида Давлат раҳбарлари кенгашининг қарори билан ТДТ бош котиби этиб тайинланди.
Шу тариқа, Ўзбекистон вакили илк бор Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби лавозимини эгаллади.
Мирвоҳид Азимов Ўзбекистон Президентининг 2026-йил 26-майдаги қарори билан ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланган эди. Бунгача у Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

