Президентнинг Озарбайжонга амалий ташрифи якунланди
15-октябр куни мамлакатимиз етакчиси Боку шаҳрида бўлиб ўтган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг

Президентнинг Озарбайжонга амалий ташрифи ниҳоясига етди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжон Республикасига амалга оширган амалий сафари якунланди.
Ташрифнинг илк кунида давлатимиз раҳбари Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан учрашди. Учрашувда етакчилар олий даражада эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этиш, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш масалаларини кўриб чиқдилар.
15-октябр куни мамлакатимиз етакчиси Боку шаҳрида ўтказилган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг еттинчи саммитида қатнашди. Давлатимиз раҳбари Осиёда ишонч инфратузилмасини шакллантириш консепсиясини ишлаб чиқишни таклиф қилди, технологик ишонч ва сунъий интеллектдан масъулиятли фойдаланиш бўйича Осиё ташаббусини илгари сурди ҳамда иқлим барқарорлиги йўналишида ҳамкорликни йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади.
Саммит доирасида Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний, Лаос Халқ Демократик Республикаси Президенти Тхонглун Сисулит, Камбоджа Қироллиги Бош вазири Хун Манет ва Ветнам Социалистик Республикаси вице-президенти Во Тхи Ан Суан билан алоҳида учрашувлар бўлиб ўтди.
Шунингдек, саммит доирасида бошқа делегациялар раҳбарлари билан ҳам суҳбатлар ўтказилди.
Ташриф якунида Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аеропортда олий мартабали меҳмонни Озарбайжон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Шаҳин Мустафаев ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди. Президентимиз Тошкентга жўнаб кетди.

