Маҳаллий

Ўзбекистон ва Филиппин ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин

Ўзбекистон ва Филиппин ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво қатновларини йўлга қўйиш имкониятлари муҳокама қилинди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Ташқи ишлар вазири ўринбосари Мирвоҳид Азимов Филиппин элчиси Роберто Манало билан учрашув ўтказди. Учрашувда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва келажакдаги истиқболлари, сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Томонлар қишлоқ хўжалиги, кимё ва озиқ-овқат саноати, шунингдек, туризм соҳаларида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик учун катта салоҳият мавжудлигини таъкидладилар. Икки мамлакат савдо-саноат палаталари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Туристик алмашинувларни ривожлантириш ва транспорт алоқаларини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон ва Филиппин ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш, шунингдек, туризм соҳаси вакилларининг ўзаро танишув сафарларини ташкил этиш истиқболлари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида икки давлат муносабатларини ривожлантириш ва аниқ лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлик билдирилди.

Эслатиб ўтамиз, 13-август куни Ўзбекистон транспорт-логистика соҳаси вакиллари Туркманистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Шадурди Мередов билан учрашган эди. Ўша учрашувда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни тиклаш масаласи муҳокама қилинган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.