Спорт

Ўзбекистон Суперлигаси илк бор хорижда намойиш этилади

Ўзбекистон Суперлигаси ўйинлари биринчи марта хорижда намойиш этилади. Тошкентнинг “Пахтакор” футбол клуби иштирокидаги Суперлига учрашувлари эндиликда Ироқда ҳам кўрсатилади. Ироқнинг Ал Рабиа Спорц телеканали “Пахтакор”нинг чемпионат ўйинларини трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Манбага кўра, “Пахтакор”нинг ўйинлари Ироқ ҳудудида эксклюзив тарзда намойиш этилади. Трансляциялар “Насаф”га қарши Суперлига баҳсидан бошланди.

Ироқ оммавий ахборот воситаларида бу қарор “Пахтакор” таркибида Ироқ терма жамоаси футболчилари Айман Ҳусайн, Башар Ресан ва Зайд Таҳсин ўйнаётгани билан боғланмоқда. Шу сабабли Тошкент клубининг учрашувларига ироқлик футбол мухлисларининг қизиқиши ортгани қайд этилмоқда.

Маълумот учун, ҳозирча Ал Рабиа Спорц телеканали томонидан айнан Ўзбекистон Суперлигасидаги “Пахтакор” учрашувларини намойиш этиш тасдиқланган. Ўзбекистон Кубоги баҳслари ҳам ушбу трансляция пакетига кириши борасида аниқ маълумот эълон қилинмаган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.