Суперлига. “Пахтакор” Қаршида “Насаф”дан устун келди

Суперлига. "Пахтакор" Қаршида "Насаф"ни маг'луб этди
О'збекистон Суперлигасининг 17-туридан о'рин олган марказий баҳс Қарши шаҳрида бо'либ о'тди. Унда "Насаф" жамоаси о'з майдонида Тошкентнинг "Пахтакор" клубини қабул қилди. Қизг'ин ва муросасиз кечган о'йинда пойтахтликлар сафарда 2:1 ҳисобида г'алаба қозонди.
Учрашувнинг 15-дақиқасидаёқ кутилмаган ҳолат юз берди: мезбонлар ҳимоячиси Алибек Давронов то'пни о'з дарвозасига киритиб юборди ва "Пахтакор" ҳисобда олдинга чиқиб олди. Биринчи бо'лим шу ҳисобда якунланди. Иккинчи бо'лимнинг бошида, 48-дақиқада "Насаф" ярим ҳимоячиси Шароф Муҳиддинов аниқ зарбаси билан мувозанатни тиклади. Бироқ учрашувнинг 71-дақиқасида "шерлар" вакили Ойбек Бозоров жамоасини яна олдинга олиб чиқди ва о'йинга якуний нуқтани қо'йди – 1:2.
Ушбу муҳим г'алабадан со'нг "Пахтакор" турнир жадвалида 38 очко билан 2-о'ринни эгаллаган бо'лса, "аждарлар" 25 очко билан 6-о'ринда жойлашди.
О'збекистон Суперлигаси, 17-тур
"Насаф" — "Пахтакор" 1:2
Голлар: 0:1 — Давронов (15, автогол), 1:1 — Муҳиддинов (48), 1:2 — Бозоров (71).

