Маҳаллий

Ўзбекистон олийгоҳларида иш берувчи корхоналарнинг буюртмаси асосида дуал таълим шаклида кадрлар тайёрлаш тизими жорий этилади

Ўзбекистонда 2027/2028 ўқув йилидан ОТМларда корхоналарнинг буюртмалари асосида ва битирувчини ишга қабул қилиш шарти билан дуал таълим шаклида кадрлар тайёрлаш тизими жорий этилади. Дуал таълим шаклида таҳсил олаётган Ижтимоий реестрга киритилган талабаларга ижтимоий стипендия тўланади.

Ўзбекистон олийгоҳларида иш берувчи корхоналар буюртмаси асосида дуал таълим шаклида кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилади

Ўзбекистонда 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб ОТМларда иш берувчи корхоналар буюртмалари асосида ҳамда битирувчини ишга қабул қилиш шарти билан дуал таълим шаклида кадрлар тайёрлаш тизими жорий этилади. Бу 20-сентабр куни қабул қилинган “Олий таълимда дуал таълим шаклида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармонида белгиланган.

2027/2028 ўқув йилидан бошлаб ОТМларда иш берувчи корхоналар буюртмалари асосида ва битирувчини ишга қабул қилиш шарти билан дуал таълим шаклида кадрлар тайёрлаш тизими жорий этилади.

Бунда дуал таълим шаклига қабул қилинадиган бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда қабул параметрлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда ОТМ томонидан белгиланади. Шунингдек, дуал таълим шаклига қабул иш берувчи корхона буюртмасига мувофиқ тўлов-контракт асосида ҳар йили 1-октабрга қадар амалга оширилади.

Дуал таълим ОТМ, корхона ва талаба ўртасида тузиладиган шартнома асосида ташкил этилади:

Фармонга кўра, дуал таълим шаклида таҳсил олаётган Ижтимоий реестрга киритилган талабаларга ижтимоий стипендия тўланади.

Муҳандислик иши, ишлаб чиқариш ва ишлов бериш, архитектура ва қурилиш, қишлоқ хўжалиги таълим соҳалари бўйича дуал таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларга ўқишини 2-курсдан бошлаб давлат гранти квоталари доирасида давом эттириш имконияти яратилади.

Талабанинг дуал таълим шаклида таҳсил олган даври унинг умумий меҳнат стажини ҳисоблашда инобатга олинади.

2027-йил 1-январдан дуал таълим шаклида кадрлар тайёрлаш истагини билдирган корхоналар учун талабаларга бириктириладиган мураббийларни тайёрлаш бўйича махсус курслар ташкил этилади.

2027/2028 ўқув йили якунидан бошлаб дуал таълим шакли бўйича ОТМ ва буюртмачи корхоналарнинг самарадорлик рейтинги юритилади. Энг юқори натижа кўрсатган 3 та ОТМ ва корхоналар рейтингдаги ўрнига мос равишда 1, 2, 3 миллиард сўмдан рағбатлантирилади.

2027-йил 1-январдан корхоналарга қуйидаги йўналишларда дуал таълим шаклида таҳсил олаётган ҳар бир талаба учун тўланган иш ҳақи харажатларининг 50 фоизи ўқув йили якунида субсидия шаклида қопланади.

Корхоналарга дуал таълим шаклига қабул қилган талабалар сонига мутаносиб равишда “Тадбиркорлик субьектларининг барқарорлик рейтинги” платформасида қўшимча баллар берилади.

Корхоналар томонидан ОТМ ҳудудида дуал таълим шакли учун амалиёт базасини ташкил этиш фаолиятини амалга ошириш учун олиб келинган жиҳозлар, ускуналар, лаборатория жиҳозлари учун божхона божи ставкаси 2030-йил 1-январга қадар 1 фоиз этиб белгиланади.

Дуал таълим дастури бўйича амалий машғулотлар учун корхоналар томонидан харид қилинган ўқув ускуналари ва жиҳозларга нисбатан 3 йил муддатга тезлаштирилган амортизация қўллаш ҳуқуқи берилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.