Спорт

Ўзбекистон Кубоги. “Навбаҳор” “Насаф”ни мусобақадан чиқариб юборди

Ўзбекистон Кубоги: "Навбаҳор" "Насаф"ни мусобақадан чиқариб юборди

Футбол бўйича Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичида яна иккита ўйин бўлиб ўтди.

**"Сўғдиёна" — "Жайхун"**

Куннинг биринчи ўйини Жиззахда бўлиб ўтди. Унда мезбон "Сўғдиёна" жамоаси Қорақалпоғистоннинг "Жайхун" клуби билан куч синашди.

Биринчи бўлимнинг 33-дақиқасида мезбонлар ҳимоячиси Филип Иванович ҳисобни очди. Ўйиннинг 89-дақиқасига келиб, Абдулазизхон Абдурашидов ҳисобни иккитага оширди. Бу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади ва жиззахликлар 2:0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди.

Ушбу ғалабадан сўнг "Сўғдиёна" турнирнинг чорак финалига йўл олди. "Жайхун" эса мусобақа билан хайрлашди.

**Ўзбекистон Кубоги, 1/8 финал**

**"Сўғдиёна" — "Жайхун" 2:0**

**Голлар**: 1:0 — Иванович (33), 2:0 — Абдурашидов (89).

**"Навбаҳор" — "Насаф"**

1/8 финал босқичининг яна бир учрашуви Намангандаги "Марказий" стадионида бўлиб ўтди. Унда мезбон "Навбаҳор" жамоаси Қаршининг "Насаф" клубини қабул қилди.

Учрашувнинг асосий вақти кескин курашлар остида ўтиб, дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган 90+2-дақиқада эса "Навбаҳор" вакили Русланбек Жиянов якуний нуқтани қўйиб, мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

Ушбу қимматли ғалабадан сўнг "Навбаҳор" ҳам Ўзбекистон Кубогининг чорак финалига чиқди. "Насаф" эса кубокдаги иштирокини якунлади.

**Ўзбекистон Кубоги, 1/8 финал**

**"Навбаҳор" — "Насаф" 1:0**

**Гол**: 1:0 — Жиянов (90+2).

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.