Маҳаллий

Ўз вақтида кўриб чиқилмаган аризалар автоматик равишда тадбиркор фойдасига ҳал бўлади

Ўзбекистон президенти тадбиркорлар билан мулоқотида бюрократияни қисқартиришга оид қатор янгиликларни эълон қилди.

Тадбиркорларнинг ўз вақтида кўриб чиқилмаган аризалари автоматик тарзда уларнинг фойдасига ҳал бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти тадбиркорлар билан бўлиб ўтган мулоқотда бюрократияни қисқартиришга қаратилган бир қатор янгиликларни эълон қилди.

Давлат хизматларининг 50 фоизи "сукут – розилик" тамойили асосида ишлайди. Бу шуни англатадики, агар ариза белгиланган муддатда кўриб чиқилмаса, у автоматик равишда тадбиркор фойдасига ҳал қилинган деб ҳисобланади.

Лицензия бериш бўйича аризалар рад этилган ҳар бир ҳолат Бизнес-омбудсман томонидан ўрганилади. Асоссиз рад этиш учун жавобгарлик кучайтирилади.

Яқин орада 30 дан ортиқ фаолият тури бўйича лицензия ва рухсатномалар бекор қилинади, яна 35 тасини бериш муддати 2-3 баробар қисқартирилади. 10 та рухсатнома хабардор қилиш тартибига ўтказилади.

Озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти учун талаб қилинадиган ветеринария, санитария ва фитосанитария рухсатномалари ўрнига ягона "Саломатлик сертификати" берилади. Янги лицензия ва рухсатномалар жорий этилишидан олдин учта ҳудудда олти ой давомида синовдан ўтказилади.

Тадбиркорлар мулкига ижро ҳужжатлари асосида тақиқ қўйиш билан боғлиқ кўплаб эътирозлар ҳам қайд этилди. Ушбу масалалар бўйича алоҳида учрашув ўтказилиб, тизимли ечимлар белгиланади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.