Ойга қöниş уçун танланган тöрт манзилнинг энг муҳими Ердан кöринмайди
Олимлар Ойга астронавтларни юбориş уçун илмий жиҳатдан энг истиқболли тöрт ҳудудни тавсия қилди. Рöйхатда биринçи öринни Ойнинг Ердан кöринмайдиган томонидаги Бхабха кратери эгаллади. У ердаги тадқиқотлар Ойнинг қадимги тарихини öрганиş ва Коинотда илк юлдузлар пайдо бöлиşидан аввалги даврни кузатиş уçун янги имкониятлар оçиşи мумкин.

Ойга қўниш учун танланган тўрт манзилнинг энг муҳими Ердан кўринмайди
Тавсиялар НАСА буюртмаси асосида АҚШнинг Фанлар, муҳандислик ва тиббиёт миллий академиялари тайёрлаган ҳисоботда баён қилинган. Мутахассислар Ой қутбларидан ташқарида жойлашган тўрт манзилни танлаб, уларда қисқа муддатли экспедициялар давомида қандай тадқиқотлар ўтказиш мумкинлигини баҳолаган. Ҳар бир экспедицияда икки астронавтнинг иштироки ва Ой сиртида ишлаш учун бир мартадан тўрт мартагача чиқиши кўзда тутилган.
Ой Ердан ўртача 384 минг километр узоқликда жойлашган. Унинг юзасини зарба кратерлари, тоғлар ва қадимги вулқон текисликлари қоплаган. Ойда Ердагидек плиталар тектоникаси йўқ, атмосфера деярли мавжуд эмас, кенг кўламли геологик фаоллик эса анча олдин сусайган.
Шу сабабли Ой сирти миллиардлаб йил аввал содир бўлган воқеаларнинг изларини сақлаб қолган. У ердан олинган тоғ жинслари Ой, Ер ва бутун Қуёш тизимининг шаклланиш тарихини тиклашга ёрдам беради.
Инсонлар Ойга сўнгги марта 1972-йил декабрда, «Аполлон-17» экспедицияси доирасида қўнган. НАСА энди «Артемида» дастури орқали астронавтларни қайтаришни режалаштирмоқда. Асосий эътибор Жанубий қутбга қаратилган: бу ердаги доимий сояда қоладиган кратерларда сув музи захиралари бўлиши мумкин. Келажакда ундан ичимлик суви, кислород ва ракета ёқилғиси олишда фойдаланиш кўзда тутилмоқда.
Ҳисобот муаллифларининг фикрича, Ойнинг бошқа ҳудудларини ўрганиш ҳам муҳим. Уларда қутбларда учрамайдиган геологик тузилмалар, астрономик кузатувлар учун қулай шароитлар ва келажакдаги Марс миссияларига керак бўладиган технологияларни синаш имкониятлари бор.
Биринчи ўринни Бхабха кратери эгаллади. У Ойнинг Ердан кўринмайдиган томонида, улкан Жанубий қутб - Эйткен зарба ҳавзаси ичида жойлашган. Бу ҳавза Ойга йирик осмон жисми келиб урилганида ҳосил бўлган.
Кратер атрофидаги тоғ жинсларини ўрганиш қадимги тўқнашувлар қачон содир бўлганини ва Ой қобиғи қандай шаклланганини аниқлаштиришга ёрдам беради. Айниқса, зарба таъсирида чуқур қатламлардан юзага чиққан жинслар қимматли. Уларни батафсил таҳлил қилиш учун намуналарни Ерга олиб келиш керак бўлади.

