СпасеХ ракетаси Ойга қулади - НАСА янги кратерни кўрсатди
НАСА космик аппарати Ер табиий йўлдоши юзасидаги янги кратерни суратга олди. У шу ой бошида СпасеХ компаниясининг Фалсон 9 ракетаси қулаши оқибатида ҳосил бўлган.

СпасеХ ракетаси Ойга қулади: НАСА янги кратерни намойиш этди.
Фалсон 9 ракетасининг юқори қисми 2026-йил 5-августда Ой юзасига тушиб кетди.
У ўтган йилнинг январ ойида учирилган бўлиб, Ойга экспериментал ускуналар ва кичик аппарат ўрнатилган иккита қўниш модулини етказган эди. Ракетанинг юқори қисми орбитада қолган, бироқ эртами-кечми Ой юзасига урилиши муқаррар эди. Аммо унинг ҳозирги қулаши режалаштирилмаган эди.
Ушбу зарба оқибатида Ой юзасида кратер пайдо бўлди. Уни ҳалокатдан бир ҳафта ўтгач суратга олишга муваффақ бўлишди: суратлар 11 ва 12-август кунлари олинган. Муаммо шунда эдики, суратларни олган Лунар Ресоннаиссансе Орбитер космик аппарати ўз орбитаси бўйлаб ҳаракатланади ва олимлар ҳисоблаб чиққан бўлакларнинг тушиш нуқтасига тўғри келишини кутиши керак эди.
Кратерга биринчи бўлиб Жанубий Кореянинг Данури номли Ой орбитал аппарати етиб борди. Бироқ унинг суратлари НАСА суратлари каби тиниқ эмасди.
Янги кратернинг диаметри 18 метрдан бироз каттароқ, чуқурлиги эса тахминан уч метрни ташкил этади. Кратердан таралаётган очроқ чизиқлар - бу чуқурроқ қатламлардан отилиб чиққан янги тошлар ва тупроқдир.
НБС Невс таъкидлашича, Фалсон 9 ракетасининг қулаши ракета қисмларининг Ой юзаси билан тасодифан тўқнашувига оид иккинчи маълум ҳодисадир. Бундан аввал, 2022-йилда Хитой ракетасининг юқори қисми деб тахмин қилинган парча Ойнинг тескари томонига урилган эди. Хитой ушбу ҳодисага алоқадорлигини инкор этмоқда.
Ракетанинг қулаши назорациз бўлган ва ОАВ эътироф этишича, бу коинотдаги хавфсизлик масаласини кун тартибига қўяди. Бундай космик чиқиндилар Ой ва бошқа миссиялар учун жиддий хавф туғдириши мумкин.

