“Ўсмирларни смартфонлар эмас, балки мактаб депрессияга туширади” — психолог

“Ўсмирларни смартфонлар эмас, балки мактаб депрессияга туширади” — психолог
Бостон коллежи психологи Питер Грей Тҳе Верге нашрига ўзининг янги “Ресторинг Чилдҳоод: Ҳов то Сет Кидс Фрее ин тҳе Аге оф Анхиетй” (Болаликни тиклаш: хавотир даврида болаларни қандай озод қилиш мумкин) китоби ҳақида сўзлаб берди. Унда у психолог Жонатан Ҳайдтнинг 2024-йилда чоп этилган бесцеллери “Беҳаловат авлод”да илгари сурилган айрим фикрларга қарши чиқади. Грейнинг айтишича, смартфонлар ва ижтимоий тармоқлар ўсмирлар орасида депрессия ҳамда хавотирнинг кучайишига олиб келаётган бош омил эмас.
Олим ёшлар, рақамли технологиялар ва уларнинг фаровонлиги бўйича ўтказилган кенг қамровли тадқиқотларни таҳлил қилган. Унинг таъкидлашича, ижтимоий тармоқлар ёки бошқа рақамли технологиялар ўсмирлар руҳий азобларининг кескин ортишига сезиларли даражада сабаб бўлаётгани ҳақида ишончли далиллар топилмаган.
Грей Ҳайдтнинг китобига ҳам тўхталиб, унинг нега бесцеллерга айланганини шундай изоҳлади: “У яхши сотилди, чунки одамлар ўзларидаги нотўғри қарашларнинг тасдиғини олишни ёқтиришади”.
Грейнинг фикрича, ўсмирлар руҳий саломатлигидаги муаммолар кучайишида асосий бурилиш нуқтаси смартфонларнинг оммалашуви эмас, балки АҚШда тахминан 2010-йилда Соммон Соре таълим стандартларининг жорий этилиши бўлган.
Олим буни статистик маълумотлар билан асослайди. Унинг айтишича, АҚШда ўсмирлар ўртасидаги ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари 1950-йилдан 1990-йилгача, яъни смартфонлар пайдо бўлишидан анча олдин, ошган. Кейин 1990-йиллар ва 2000-йилларда интернет ҳамда видеоўйинлар оммалашган даврда бу кўрсаткич пасайган. 2010-йилдан бошлаб эса яна ўсиш кузатилган.
Грей яна бир ҳолатни далил сифатида келтиради: мактаб ўқувчиларининг психиатрик шифохоналарга ётқизилиши ёзги таътил пайтида сезиларли даражада камаяди. Олимнинг фикрича, бу мактабдаги муҳит ва академик босим болалар руҳий ҳолатига таъсир қилиши мумкинлигини кўрсатади.
Грейнинг назариясига кўра, бугунги инқирознинг асосий сабабларидан бири болалар мустақиллигининг камайиб бораётганидир. У бунга мактаб танаффусларининг қисқариши, ўқишдаги академик босимнинг кучайиши ҳамда ота-оналарнинг фарзандларини ҳаддан ташқари назорат қилиши ва ҳимоя қилиши каби омилларни киритади.
Олим 1990-йилларда компютерлар ва интернетнинг оммалашувига эса бошқача баҳо беради. Унинг фикрича, бу технологиялар ўсмирларга ўз қобилиятини намоён қилиш, ўзини компетент ҳис қилиш, ҳамфикрлар билан алоқа ўрнатиш ва кўпроқ эркин ҳаракат қилиш имконини берган. Грей ҳатто бу жараён “болаликни қисман тиклаганини” таъкидлайди.
Айни пайтда Жонатан Ҳайдтнинг қарашлари бутун дунёдаги мактабларда смартфонлардан фойдаланишни чеклаш ва уларни тақиқлаш бўйича янги чоралар кўрилишига туртки бўлди. Грей эса бундай ёндашув муаммонинг ҳақиқий сабабларидан чалғитиши мумкин, деб ҳисоблайди.
Қизиғи, Грей, Ҳайдт ва журналист Ленор Скенази биргаликда болаларга кўпроқ мустақиллик беришни тарғиб қилувчи Лет Гров ташкилотига асос солган. Бироқ ўсмирлар руҳий саломатлиги инқирозининг асосий сабаблари борасида уларнинг қарашлари кейинчалик бир-биридан фарқ қилган.

