Осиё ўйинлари: Боксчи Тўрабек Хабибуллаев Ўзбекистон ҳисобига яна бир олтин медал қўшди
Осиё ўйинлари доирасида бокс бўйича -90 кг вазн тоифасида Тўрабек Хабибуллаев олтин медални қўлга киритди. У хитойлик Хан Сюечженни 5:0 ҳисобида енгди. Ўзбекистон ҳисобидаги олтин медаллар сони 17 тага етди.

Осиё ўйинлари: Боксчи Тўрабек Хабибуллаев Ўзбекистон ҳисобига яна бир олтин медал қўшди
Японияда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида ўзбекистонлик боксчи Тўрабек Хабибуллаев олтин медални қўлга киритди.
У -90 кг вазн тоифасининг финал баҳсида хитойлик Хан Сюечженга қарши рингга чиқди ва ҳакамлар қарорига кўра, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
“Энг биринчи ўринда юртимиз байроғи тепага кўтарилди ва президентимиз ишончини оқладик. Бунинг учун хурсандман. Ўтган сафар бронза медал бўлганди. Дадамга ваъда бергандим, „Дадажон, Худо хоҳласа, кейингиси олтин медал бўлади“, деб. Берган ваъдамни бажардим, олтин медалга эришдим”, — дейди жангдан кейин Хабибуллаев.
Шу тариқа, Ўзбекистон ҳисобидаги олтин медаллар сони 17 тага етди.

