Спорт

Осиё ўйинлари кундалиги. Яна икки олтин ва боксдаги мағлубиятлар

Дзюдо ва юнон-рум курашида дастлабки олтинлар қўлга киритилди. Бокс жамоасининг уч нафар вакили эса яримфиналда ютқазди. Финалда Ўзбекистондан фақат уч нафар боксчи бўлади.

Осиё ўйинлари кундалиги. Яна икки олтин ва боксдаги мағлубиятлар

Ўзбекистон олтин медаллар сонини 16 тага етказди ва энг яқин таъқибчиси Таиланддан узоқлашишда давом этмоқда.

Ўзбекистон делегацияси аъзолари 2026-йилги Осиё ўйинларининг 11-кунида 12 спорт турида қатнашишди.

Кун давомида делегация ҳисобига яна 9 та медал қўшилди: 2 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза. Бу медалларнинг барчаси дзюдо, юнон-рум кураши ва боксда қўлга киритилди.

Бугунги дастурда Ўзбекистон дзюдо жамоасининг 4 вакили майдонга тушди ва улардан уч нафари медалга эга бўлди.

Лазиза Ҳайдарова чоракфиналда япониялик Кондо Мицукига қарши гиламга чиқиб, мағлубиятга учради. Япониялик спортчи финалгача етиб боргани (у шу вазн тоифаси чемпиони ҳам бўлди) сабаб Ҳайдаровада бронза учун курашиш имконияти пайдо бўлди, бироқ ўзбекистонлик спортчи медал учун ўтиш баҳсида тожикистонлик Аҳлия Мўминовага ҳам ютқазди.

Сити Қадамбоева эса Ўзбекистонга навбатдаги олтин медални олиб келди. У чоракфиналда қозоғистонлик Меруерт Сарсеновани, яримфиналда мўғулистонлик Уранзая Баянмункни, финалда эса Жанубий Корея вакили Жанг Сеюнни мағлуб этди.

Самариддин Қўчқоров бронза билан кифояланди.

У дастлабки босқичда непаллик Викасни иппон баҳоси билан енгди, кейинги босқичда Баҳрайн номидан қатнашган Руслан Полторацкидан юко баҳоси билан устун келди, аммо яримфиналда япониялик Ҳаято Кондога вазари баҳоси билан имкониятни бой берди. Медал учун курашда эса тожикистонлик Лойиқ Кудбудиновдан вазари ва юко баҳолари эвазига устун келди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.