Ошқозонга зарар бермайдиган ва тез таъсир қиладиган магний қайси? Мутахассис тавсияси
Магнийнинг аминокислота глицин билан бирикмаси сўрилиш тезлиги ва самарадорлиги жиҳатидан ўртача ўринни эгаллайди.

Ошқозонга зарар етказмайдиган ва тез таъсир кўрсатадиган магний қайси? Мутахассис тавсияси
Магний препаратларининг организм томонидан қанчалик самарали ўзлаштирилиши унинг таркибидаги қўшимча молекулага боғлиқ. Мутахассислар ушбу минералнинг турли шакллари бир-биридан нимаси билан фарқ қилиши ва уларни тўғри танлаш бўйича тавсияларини билдирди.
Тушунтирилишича, магнийни соф ҳолатда таблетка кўринишига келтириб бўлмайди. У албатта бошқа бир молекула — “ташувчи” ёки “туз” билан бириккан бўлиши керак. Магнийнинг қон тизимига қанчалик тез ўтиши ва ундан қанча қисми организмга сингиши айнан шу моддага боғлиқ. Туз ошқозон-ичак йўлида қанчалик яхши эриса, ундаги фойдали модда ҳам шунчалик кўп сўрилади.
Масалан, магнийнинг лимон кислотаси билан бирикмаси (ситрат) сувда жуда яхши эрийди ва қўшимча парчаланишни талаб қилмайди. Шу сабаб у қонга тез сўрилади.
Магний шаклларининг фарқи нимада?
Мутахассислар маълумотига кўра, магний оксиди жуда ёмон эрийди. Унинг парчаланиши учун ошқозондаги кислотали муҳит зарур бўлади, шунда ҳам минералнинг катта қисми сўрилмасдан, организмдан чиқиб кетади.
Магнийнинг аминокислота глицин билан бирикмаси (глицинат) эса сўрилиш тезлиги ва самарадорлиги бўйича ўртача ўринни эгаллайди.
Қайси шаклини танлаш керак?
Шунга қарамай, магний шаклини мустақил эмас, балки шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда танлаш лозим. Шифокорлар препаратни қабул қилишдан кўзланган мақсад ва беморнинг умумий ҳолатига қараб қуйидагиларни тавсия қилади:
• Эҳтиёжни қоплаш ва юракни қувватлаш учун: Биологик жиҳатдан юқори сингувчанликка эга бўлган глицинат ва ситрат шакллари тавсия этилади. Улар мушаклардаги зўриқишни ҳам яхши бартараф этади.
• Қабзият муаммоси бўлганда: Ситрат ёки оксид шакллари буюрилиши мумкин. Бу турлар ичак фаолиятини енгил даражада рағбатлантиради.
• Сезгир ошқозон-ичак тизими учун: Кўпинча глицинат шакли тайинланади. У ичак шиллиқ қаватини зарарламайди ва ич кетишига сабаб бўлмайди.

