Иқтисодиёт

Ўртача иш ҳақи 7,3 млн сўм, медиана иш ҳақи 4,2 млн сўм: Миллий статистика қўмитаси илк бор медиана иш ҳақини эълон қилди

Миллий статистика қўмитаси илк бор Ўзбекистондаги медиани иш ҳақини эълон қилди. Мамлакатда 2026-йилнинг январ-сентабр ойларида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 7,3 млн сўмни ташкил этган бўлса, экспериментал ҳисобланган медиана иш ҳақи 4,2 млн сўмни ташкил этди.

Ўртача иш ҳақи 7,3 млн сўм, медиана иш ҳақи 4,2 млн сўм: Миллий статистика қўмитаси медиана иш ҳақини илк бор эълон қилди

Миллий статистика қўмитаси Ўзбекистондаги ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи билан бирга медиана иш ҳақини ҳам илк марта эълон қилди.

2026-йил январ-сентабр ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 7 млн 274,1 минг сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2025-йилнинг шу даврига нисбатан 18 фоизга ошган. Шунингдек, экспериментал ҳисоб-китобларга кўра, шу даврда республика бўйича медиана иш ҳақи 4 млн 166,3 минг сўм бўлган.

Миллий статистика қўмитаси изоҳига кўра, иш ҳақи даражасини баҳолашда ҳам ўртача иш ҳақи, ҳам медиана кўрсаткичи қўлланади. Уларнинг иккаласи ҳам иш ҳақига тааллуқли бўлса-да, турлича ҳисобланади ва турли мазмунни англатади.

Ходимларга ҳисобланган жами иш ҳақи уларнинг ўртача сонига бўлинади.

Масалан, 5 нафар ходимнинг ойлик иш ҳақи қуйидагича бўлсин:

Уларнинг жами иш ҳақи 40 млн сўмни ташкил этади. Бу сумма 5 нафар ходимга бўлинса, ўртача иш ҳақи 8 млн сўм чиқади. Бунда юқори иш ҳақи оладиган ходимларнинг даромади ўртача кўрсаткични сезиларли даражада ошириши мумкин.

Медианани топиш учун ходимларнинг иш ҳақи энг камидан энг кўпига қараб тартибланади. Қаторнинг айнан ўртасида жойлашган қиймат медиана ҳисобланади. Юқоридаги мисолда ўртадаги қиймат 5 млн сўм. Демак, иш ҳақининг медиана миқдори 5 млн сўмни ташкил этади. Медиана ходимларнинг ярми ушбу суммадан кам, қолган ярми эса ундан кўп иш ҳақи олишини билдиради.

Ўртача иш ҳақи меҳнатга ҳақ тўлашнинг умумий даражаси ва унинг ўзгаришини баҳолаш имконини беради. Медиана эса иш ҳақи ходимлар ўртасида қандай тақсимланганини ва тақсимотнинг ўрта нуқтасини кўрсатади.

“Шу сабабли ўртача иш ҳақи аксарият ходимлар айнан шунча маош олади, дегани эмас. Иш ҳақи тўғрисида тўлиқроқ тасаввур ҳосил қилиш учун ўртача ва медиана кўрсаткичларини биргаликда таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ. Ўзбекистонда ҳам Миллий статистика қўмитаси томонидан ўртача иш ҳақи билан бир қаторда медиана иш ҳақини ҳисоблаш йўлга қўйилди. Бу иш ҳақи даражасини янада тўлиқроқ баҳолаш имконини беради”, — дея қайд этган қўмита.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.