Иқтисодиёт

Ўзбекистонда реал иш ҳақи 11 фоизга ошди - Марказий банк

Ўзбекистонда 2026-йилнинг январ-июн ойларида ўртача ойлик номинал иш ҳақи 18,4 фоизга ошиб, 7,1 млн сўмга етди. Инфялсияни ҳисобга олганда, реал иш ҳақи 10,9 фоизга кўпайган. Ҳудудлар кесимида фақат Андижон вилоятида реал иш ҳақининг ўсиши 8 фоизга етмаган; бу кўрсаткич Жиззах вилоятида 13,3 фоизни ташкил этган.

**Ўзбекистонда реал иш ҳақи 11 фоизга ошди — Марказий банк**

Ўзбекистонда иш ҳақи ўсишининг юқори суръатлари 2026-йилнинг биринчи ярмида ҳам сақланиб қолган. Бу ҳақда Марказий банкнинг ИИ чорак учун меҳнат бозори шарҳида маълум қилинган.

Қайд этилишича, 2026-йил январ-июн ойларида ўртача ойлик номинал иш ҳақи 7,1 млн сўмни ташкил этган. Бу 2025-йилнинг мос даврига нисбатан 18,4 фоизга кўп. Инфляция таъсири ҳисобга олинганда эса аҳолининг реал иш ҳақи 10,9 фоизга ошган.

### Энг юқори маош молия соҳасида

Тармоқлар кесимида иш ҳақи миқдори сезиларли даражада фарқланмоқда. 2026-йилнинг биринчи ярмида энг юқори ўртача иш ҳақи молия ва суғурта фаолиятида қайд этилган — 19,1 млн сўм.

Кейинги юқори кўрсаткич ахборот ва коммуникация хизматлари соҳасида кузатилган — бу йўналишда ўртача иш ҳақи 17,4 млн сўм бўлган.

Шу билан бирга, иш ҳақи энг паст бўлган соҳалар қаторида қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий хизматлар қолмоқда. Қишлоқ хўжалигида ўртача иш ҳақи 3,5 млн сўм, ижтимоий хизматларда эса 4,7 млн сўмни ташкил этган.

Шундай қилиб, молия ва суғурта соҳасидаги ўртача иш ҳақи қишлоқ хўжалигидаги кўрсаткичдан қарийб 5,5 баравар юқори.

### Қайси соҳаларда иш ҳақи тезроқ ошди?

Иш ҳақи ўсиш суръатлари бўйича айрим тармоқлар умумий кўрсаткичдан ҳам юқори натижа қайд этган.

Хусусан, 2026-йилнинг биринчи ярмида ташиш ва сақлаш соҳасида иш ҳақи 22,8 фоизга, ижтимоий хизматларда 20,2 фоизга, қурилишда 19,9 фоизга ошган.

Бу тармоқлардаги иш ҳақи ўсиши мамлакат бўйича ўртача номинал иш ҳақи ўсишидан юқори бўлган.

**Ҳудудларда вазият қандай?**

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.