«ОпенАИ», «Аппле», «Мета»: қайси хорижий компания Ўзбекистонга кўпроқ солиқ тўлади?
Ўзбекистонда электрон шаклда хизмат кўрсатувчи 109 та хорижий компания рўйхатга олинган

«ОпенАИ», «Аппле», «Мета»: қайси хорижий компания Ўзбекистонга кўпроқ солиқ тўлади?
Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, 2026-йил январ–сентябр ойларида Ўзбекистонда электрон шаклда хизмат кўрсатувчи 109 та хорижий компания рўйхатга олинган. 2025-йил 1-январда уларнинг сони 63 та, 2026-йил 1-январда эса 78 та бўлган.
Ҳисобот даврида хорижий компаниялар кўрсатган электрон хизматлар ҳажми 1 трлн 942,2 млрд сўмни ташкил этган. Бу 2025-йилнинг мос давридаги 1 трлн 48,6 млрд сўмга нисбатан 85,2 фоизга кўп.
Хорижий компаниялар орасида энг кўп солиқни «Аппле» тўлаган — 54,2 млрд сўм. «Гоогле» 52,6 млрд сўм билан иккинчи, «Мета» эса 46,7 млрд сўм билан учинчи ўринни эгаллаган.
Кейинги ўринлар қуйидагича тақсимланган:
- «Валве» — 22,8 млрд сўм;
- «Антҳропис» — 14 млрд сўм;
- «ОпенАИ» — 10 млрд сўм;
- «Мидасбуй» — 4,8 млрд сўм;
- «Booking.com» — 4,2 млрд сўм;
- «ТикТок» — 2,4 млрд сўм;
- «Анйспҳере» — 2,2 млрд сўм.
Электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий юридик шахслар ўтган чоракдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай солиқ ҳисоботларини топшириши ва белгиланган солиқларни тўлаши лозим.
2026-йилнинг дастлабки тўққиз ойида хорижий электрон хизмат кўрсатувчи компаниялар тўлаган солиқлар 232,8 млрд сўмни ташкил этган. 2025-йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 124,8 млрд сўм бўлган.

