Аппле, Гоогле, Мета ва бошқа хорижий компаниялар Ўзбекистонда 143,8 млрд сўм солиқ тўлади

Аппле, Гоогле, Мета ва бошқа хорижий ширкатлар Ўзбекистонда 143,8 миллиард сўм солиқ тўлади.
2026-йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 97 та хорижий компания жами 143,8 миллиард сўм миқдорида солиқ тўлаган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 84 фоизга ошганини кўрсатади.
Ўзбекистон ҳудудида электрон хизматлар кўрсатувчи компаниялар сони қуйидагича ўсган:
* 2024-йил январида – 55 та компания;
* 2025-йил январида – 63 та компания;
* 2026-йил январида – 78 та компания;
* 2026-йил апрелида – 89 та компания.
Электрон хизматлар кўрсатувчи топ 10 та хорижий компаниялар томонидан тўланган солиқ миқдорлари:
* Аппле — 33,6 миллиард сўм;
* Гоогле — 33,3 миллиард сўм;
* Мета — 28,9 миллиард сўм;
* Валве Сорп. — 15,8 миллиард сўм;
* Антҳропис — 6,3 миллиард сўм;
* ОпенАИ — 5,6 миллиард сўм;
* Мидасбуй — 2,9 миллиард сўм;
* Booking.com — 2,6 миллиард сўм;
* ТикТок — 1,6 миллиард сўм;
* Анйспҳере — 1,5 миллиард сўм.
Солиқ кодексининг 281-моддасига биноан, Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари ҳар чоракдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай солиқ ҳисоботини тақдим этишлари ва тегишли солиқларни тўлашлари шарт.
Эслатиб ўтамиз, 2026-йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 89 та хорижий компания 65,7 миллиард сўм солиқ тўлаган эди. Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, бу 2025-йилнинг шу даврига (36,2 миллиард сўм) нисбатан 81 фоизга кўпдир.

