Маҳаллий

Омскдаги ёнғинда жароҳатланган ўзбекистонликлар реанимацияда қолмоқда

Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги бош консули Аслам Акбаров Омскдаги 1-сонли тез тиббий ёрдам шифохонасига бориб, ватандошлар ҳолидан хабар олган.

Омскда юз берган ёнғинда жароҳатланган ўзбекистонликлар реанимация бўлимида қолмоқда.

Россиянинг Омск шаҳрида 15-август куни қурилиш майдонида содир бўлган ёнғин натижасида жабрланган икки Ўзбекистон фуқаросининг аҳволи жиддий бўлиб қолмоқда.

"Дунё" ахборот агентлигининг хабар беришича, Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги бош консули Аслам Акбаров Омскдаги 1-сонли тез тиббий ёрдам шифохонасига ташриф буюриб, ватандошлар ҳолидан хабар олган.

Навбатчи шифокорнинг маълумотига кўра, фуқаро И.З. куйиш жароҳатлари билан реанимация бўлимига ётқизилган, унинг аҳволи оғир ва сунъий нафас олдириш аппаратига (ИВЛ) уланган. Иккинчи фуқаро О.Э. ҳозирда йирингли-септик бўлими реанимациясида бўлиб, унинг ҳам аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.

Ҳозирда россиялик шифокорлар москвалик ҳамкасблари билан видеоконференсия орқали консилиум ўтказмоқда ва Россия томони жароҳатланганларни соғломлаштириш жараёнига алоҳида эътибор қаратмоқда, дейилади хабарда.

17-август куни бош консул шифохона бош шифокори, куйиш ва йирингли-септик бўлимлари мудирлари ҳамда тиббиёт хизмати раҳбари билан учрашув ўтказган. Мазкур масала бош консулхонанинг алоҳида назоратига олинган.

Эслатиб ўтамиз, ҳодиса 15-август куни "Квартали Драверта" турар жой мажмуаси ҳудудида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин пайвандлаш ишлари вақтида қурилиш материалларининг алангаланиб кетиши натижасида келиб чиққан.

Воқеа жойида бўлган 11 нафар ищи шифохонага ётқизилган, улардан учтаси тиббий кўрикдан сўнг жавоб берилган, саккиз нафари жонлантириш бўлимига ётқизилган. Маҳаллий нашрларга кўра, ушбу беморларда 20 фоиздан 90 фоизгача куйиш ҳолатлари қайд этилган.

Россия Тергов қўмитасининг ҳудудий бошқармаси дастлаб жабрланганларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари экани ҳақида хабар тарқатганди. Кўп ўтмай Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Омонулла Файзиев улардан фақат икки нафари Ўзбекистон фуқароси эканини маълум қилди.

Ўз навбатида, "Омск информ" нашри ёнғин оқибатида бир киши вафот этгани ҳақида хабар берган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.