Маҳаллий

Олтинсойда ҳайдовçини таъқиб қилган ЙПХ ходимига хизмат текşируви тайинланди

Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида ортидан ЙПХ ходими қувган ҳайдовçи ЙТҲ содир қилди: ходимнинг тöхтаş ҳақидаги иşорасига бöйсунмай ҳаракатни давом эттирган Саптива ҳайдовçиси Гентра билан тöқнаşган. Ҳодиса юзасидан ЙПХ ходимига нисбатан хизмат текşируви тайинланди.

Олтинсойда ҳайдовчини таъқиб қилган ЙПХ ходимига хизмат текшируви тайинланди

Олтинсойда юз берган ЙТҲ бўйича туман прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда.

Маълум қилинишича, 2026-йил 18-октабр куни соат 8:20 ларда Олтинсой тумани Янги қурилиш маҳалласида хизмат вазифасини бажараётган ЙПХ инспектори ҳайдовчилик ҳуқуқига эга бўлмаган шахс бошқарувидаги ва қонуний тўхташ ишорасига бўйсунмай ҳаракатни давом эттирган Саптива автомобили ортидан хизмат машинасида кузатиб борган.

Шу вақтда Саптива ҳайдовчиси малакасизлиги сабабли асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган Гентра автомобили йўлига чиқиб кетиб, ЙТҲ содир этган. Оқибатда, Гентра ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига етказилган.

Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Олтинсой тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, Сурхондарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ЙПХ ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланган.

Гентра ҳайдовчисининг акаси машинада 5 киши бўлганини, жароҳатланганлар ҳолидан ҳеч ким хабар олмаганини, машинага ҳам жиддий зарар етганини айтганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.