Олтин устида сайр: Дубайда йил охиригаçа ğайриоддий пиёдалар йöлаги оçилади
Дубайнинг Дубаи Голд Дистрист савдо ҳудудида 2026-йил охиригаçа олтин пиёдалар йöлагини оçиş режалаşтирилмоқда. Лойиҳа вакилларининг таъкидлаşиçа, у дунёдаги илк ва энг узун şундай йöлак бöлади.

Олтин устида сайр: Дубайда йил охиригача ноодатий пиёдалар йўлаги очилади
Дубаи Голд Дистрист тижорат йўналиши бўйича катта директори Рашид ал-Ҳамудийнинг Эмарат Ал Ёум нашрига айтишича, янги обьектни яқин икки ой ичида очиш кўзда тутилган.
Йўлак аҳоли ва сайёҳларга олтин йўл бўйлаб сайр қилиш имконини бериши айтилмоқда. Ташаббус савдо ҳудудига кўпроқ меҳмон жалб этиш ҳамда Дубайнинг туризм ва жаҳон олтин савдоси маркази сифатидаги мавқеини мустаҳкамлашга қаратилган.
Бироқ хабарда йўлакнинг аниқ узунлиги, унда қанча олтин ишлатилиши ва конструксиясига оид тафсилотлар келтирилмаган.
Ал-Ҳамудий савдо ҳудудида янги кўргазма мажмуасини ташкил этиш режаси ҳақида ҳам маълум қилган. У олтин ва заргарлик буюмлари савдоси бўйича Яқин Шарқдаги энг йирик кўргазма майдонига айланиши мўлжалланган.
Ҳозир Дубаи Голд Дистрист инфратузилмаси кенгайтирилмоқда. Бу ерда ўз бўлинмаларини очиш истагидаги олтин ва заргарлик компаниялари талаби ортиб бораётгани қайд этилган.
Ал-Ҳамудийнинг прогнозига кўра, 2027-йил давомида фаолиятини ушбу ҳудудга кўчираётган компаниялар сони 10–20 фоизга ошиши мумкин. Кенгайтириш доирасида янги офислар ва савдо жойларини ташкил этиш ҳам режалаштирилган.

