Маҳаллий

“Олтин медал олишни кутмагандим”: халқаро олимпиадада ғолиб бўлган ўзбекистонлик ўқувчилар билан суҳбат

Абдуллоҳ Раззоқов ҳамда Исломбек Ўролов АҚШнинг Ню-Ёрк шаҳрида ўтказилган НЕО Ссиенсе олимпиадасида биология ва математика фанлари бўйича юқори натижаларни қайд этиб, олтин медални қўлга киритди. Финалгача 10 мингдан ортиқ номзод орасидан сараланган ёш иқтидор эгалари якуний босқичда 32 давлатдан келган 600 нафардан ортиқ иштирокчи билан куч синашди ва якунда ғолиблар сафидан ўрин олди. Kun.uz мухбири билан суҳбатда йигитлар олимпиада қандай бўлгани ва тайёргарлик жараёнлари ҳақида гапириб берди.

“Олтин медал олишни кутмагандим”: халқаро олимпиадада ғолиб чиққан ўзбекистонлик ўқувчилар билан суҳбат

Абдуллоҳ Раззоқов ва Исломбек Ўролов АҚШнинг Ню-Ёрк шаҳрида бўлиб ўтган НЕО Ссиенсе олимпиадасида биология ва математика фанлари бўйича юқори натижа кўрсатиб, олтин медалга сазовор бўлди. Финал босқичигача 10 мингдан ортиқ номзод орасидан сараланган ёш истеъдодлар якуний этапда 32 давлатдан келган 600 нафардан зиёд иштирокчи билан беллашди ва охир-оқибат ғолиблар қаторидан жой олди. Kun.uz мухбири билан суҳбатда йигитлар олимпиада жараёни ва тайёргарлик ҳақида сўзлаб берди.

НЕО Ссиенсе олимпиадасининг илк босқичи декабр ойида онлайн тарзда ўтказилган. Унда дунёнинг турли мамлакатларидан 10 мингдан ортиқ ўқувчи қатнашган. Саралашнинг кейинги босқичларида иштирокчилар сони камайиб борган. Якуний, яъни Гранд Финал босқичи эса Ню-Ёркдаги Колумбия университетида ташкил этилган.

9-11-синф ўқувчилари математика, физика, кимё ва биология йўналишларида, 3–8-синф ўқувчилари эса математика ва табиий фанлар бўйича куч синашган. Ўзбекистон номидан финалда жами тўртта мактабдан 25 нафардан ортиқ ўқувчи иштирок этган.

Математика йўналишида мамлакат шарафини ҳимоя қилган “Миллат Умиди” мактаби ўқувчиси Исломбек Ўроловнинг айтишича, олимпиада финалида 40 та савол берилган. Баҳолашда тўғри жавоб учун балл қўшилган, нотўғри жавоб учун эса балл айирилган. Шу боис у ишончи комил бўлмаган саволларга тахминий жавоб белгилашдан кўра, уларни жавобсиз қолдиришни маъқул кўрган.

“Олтин медал олишни кутмагандим. Исмимни экранда чиқаришганда бошида ишонмадим. Чунки мендан кўпроқ меҳнат қилган ва яхшироқ тайёргарлик кўрган ўқувчилар бор деб ўйлагандим. Саҳнага чиқиб, медални қўлимга олганимдагина ушбу ютуқ реал эканини англадим. Ўша пайтда шу кунгача қилган барча тайёргарликларим ва сарфлаган вақтларим кўз олдимдан ўтди. Бу медал мен учун шунчаки ғалаба эмас, ҳаракатларимнинг муносиб натижаси бўлди”,

– дейди у.

Ўқувчиларнинг айтишича, НЕО Ссиенсе олимпиадасида қатнашиш ғояси уларга “Миллат Умиди” мактабидаги устозлари томонидан таклиф қилинган. Педагоглар болаларга математика ва биология фанларидан халқаро танловда ўз билимларини синаб кўришни тавсия қилган. Шундан сўнг болалар бир неча ой давомида дарсдан ташқари машғулотларда тайёргарлик кўрган.

“Айрим масалалар устида узоқ вақт ишлашимизга тўғри келарди. Жавобни топишнинг ўзи етарли эмас, нима учун айнан шундай ечимга тўхтаганимизни тушунишга ҳаракат қилдик. Биринчи босқичдан кейин ўзимизга бўлган ишончимиз ҳам ошди. Гранд Финалъга йўлланма олганимизда эса тайёргарлигимизни халқаро даражада синаб кўриш имконияти пайдо бўлганини ҳис этдик. Энг муҳими, олимпиада менга қийин топшириқдан қўрқмаслик ва жавоб аниқ бўлмагунча изланишда давом этишни ўргатди”,

– дейди Абдуллоҳ Раззоқов.

Икки ўқувчининг НЕО Ссиенсе олимпиадасидаги натижаси уларнинг халқаро танловлардаги илк ютуғи эмас. Исломбек бундан аввал СЕАМО (Соутҳеаст Асиан Матҳематисал Олймпиад), Герман Матҳ Олймпиад, САСМО (Сингапоре анд Асиан Счоолс Матҳ Олймпиад) каби халқаро олимпиадаларда қатнашиб, бронза ва кумуш медалларини қўлга киритган.

Абдуллоҳ эса илмий изланишларга ҳам қизиқади. У устозлари билан ҳамкорликда турли мавзуларда мақолалар тайёрлаган. Жумладан, Даун синдроми билан яшаётган болалар ва улар дуч келаётган муаммоларга бағишланган материаллар устида ишлаган. Ўқувчининг айтишича, унинг айрим илмий ишлари АҚШ ва Буюк Британиядаги нуфузли журналларда чоп этилган.

Исломбек Ўролов ҳозир АҚШ ва Германиядаги нуфузли университетларга ҳужжат топшириш учун портфолиосини шакллантирмоқда. У ИЕЛЦ имтиҳонидан 7.0, САТъдан эса 1410 балл олган. Унинг келажакдаги режалари бизнес билан боғлиқ. Абдуллоҳ Раззоқов Германияда тиббиёт бўйича таълим олиб, кейинчалик Ўзбекистонга қайтиш ва халқаро стандартларга жавоб берадиган клиникалар ташкил этишни мақсад қилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.