«Олтин глобус»да Ўзбекистон ёрқин намоён бўлди
Кино индустриясидаги энг нуфузли мукофотлардан бири – кинематография ва телевидение соҳасидаги хизматлари учун ҳар йили топшириладиган нуфузли Америка Golden Globes киномукофоти ташкилотчиларининг нигоҳи илк бор Марказий Осиёга – Ўзбекистонга қаратилди. Golden Globes шафелигидаги Silk Road Tribute Gala махсус минтақавий лойиҳаси 23-24 октябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтди ва кино соҳасидаги ютуқларга бағишланди […]

«Золотой глобус»да Ўзбекистон ёрқин намоён бўлди
Киноиндустриядаги энг нуфузли мукофотлардан бири — кинематография ва телевидение соҳасидаги ютуқлар учун ҳар йили топшириладиган нуфузли Америка «Golden Globes» мукофоти ташкилотчиларининг эътибори илк бор Марказий Осиёга, хусусан, Ўзбекистонга қаратилди.
«Golden Globes» шафелигидаги «Silk Road Tribute Gala» махсус минтақавий лойиҳаси 23-24 октябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтди ва Марказий Осиё ҳамда Кавказ мамлакатларининг кино ва телевидение соҳасидаги муваффақиятларига бағишланди.
Ташкилотчиларнинг ғояси янги муаллифларни — ҳали кенг аудиторияга кам танилган, аммо ўзининг маҳорати билан жаҳон даражасида эътироф этилишга лойиқ бўлган ўзига хос кинематографик овозларни қўллаб-қувватлашдан, шунингдек, маҳаллий режиссёрлар ва актёрлар учун янги имкониятлар очишдан иборат эди. Бундан ташқари, асарлар давомида Ипак йўли орқали турли маданиятларни боғлаб келган ушбу минтақа яқин ҳамкорликда ривожлантирилиши зарур бўлган бой ижодий анъаналарга эга.
– Бу тадбир жуда катта, ҳақиқатан ҳам акс-садо берадиган аҳамиятга эга. Бундай нуфузли мукофот минтақамизда биринчи марта ўтказилмоқда. Танлов айнан Ўзбекистонга тушгани мамлакатимиз ва унинг кинематографияси бунга лойиқ эканини исботлайди. Албатта, ушбу воқеа барча кинематографистларимиз учун кучли рағбат бўлади. У бизни нафақат танловларда иштирок этиш учун, балки «Золотой глобус» даражасидаги жаҳон мукофотларига ишонч билан даъвогарлик қилиш учун янада ёрқин ва сифатли фильмлар яратишга илҳомлантиради, – деди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рустам Сагдуллаев.
Қизил йўлакдан нафақат маҳаллий машҳурлар, балки Эдриан Броуди, Кира Чаплин, Ольга Куриленко, Светлана Бондарчук, Ляйсан Утяшева, Алексей Воробьев каби дунё ва таклиф этилган кино юлдузлари ҳам ўтдилар.
– Кинематография — бу ажойиб санъат ва томошабин билан мулоқотдир, Ўзбекистон маданиятига дахлдор бўлиш имконияти эса ушбу кино байрами иштирокчиларининг ҳар бири учун катта туҳфадир. Бу ерга ҳар сафар қайтганимда, ўзимни бахтли инсон деб ҳис қиламан, чунки Тошкентда шунчаки ўзимни яхши ҳис қиламан. Ўзбекистон — замонавий майдонлар, осмонўпар бинолар миллий колорит билан, асрлар давомида тўпланган ва замонавийлик бир хиллигида йўқотилмаган қадриятлар билан ёнма-ён жойлашган жойлардан биридир. Менга ушбу ҳақиқийлик ёқади, – деб ўртоқлашди Алексей Воробьев.
Тантана доирасида Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари кино ва телевидение арбобларининг эришган юксак ютуқлари эътироф этилди, шунингдек, минтақаларнинг бой маданий мероси алоҳида таъкидланди. Учта — «Меридиан», «Первопроходец» ва «Маяк» мукофотлари Ўзбекистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Грузия ва Арманистон вакилларига топширилди.
«Меридиан» мукофотига кино ва телевидение тарихида салмоқли из қолдирган миллий кино афсонаси, режиссёр, оператор ва сценарист, маҳаллий ва халқаро кино мукофотлари лауреати Али Ҳамроев ҳамда театр ва кино актрисаси, Ўзбекистон халқ артисти Гулчеҳра Жамилова сазовор бўлишди.
Жасоратли ижодий қарорлари ва ишлари минтақанинг кино ва телеиндустрияси ривожига ҳисса қўшган озарбайжонлик актриса, сценарист, продюсер ва кинорежиссёр Тахмина Рафаэлла ҳамда грузиялик кинорежиссёр, сценарист ва продюсер Леван Когуашвили «Первопроходец» деб топилдилар.
«Маяк» мукофоти кино ва телевидениедаги янги авлод истеъдодларининг аксига айланган ижодий ишлари учун қозоғистонлик театр ва кино актрисаси Шугыла Ешенга ҳамда арманистонлик театр ва кино актёри, театр режиссёри Самвел Тадевосянга топширилди.
Ўзбекистоннинг бундай нуфузли мукофотга мезбонлик қилувчи мамлакат сифатида танлангани тасодиф эмас, чунки у йирик халқаро тадбирлар учун минтақавий хаб сифатида ўзини тобора фаолроқ намоён этмоқда. Меҳмонларни нафақат ҳаётнинг айнан барча соҳаларида юз бераётган кенг кўламли ўзгаришлар, балки ўзига хос маданият, бетакрор архитектура ва мамлакат аҳолисининг очиқкўнгиллиги ҳам жалб этмоқда.
– Мен Нигериядан келдим ва айни пайтда Тошкентда бўлиб ўтаётган гала-оқшомнинг бир қисми бўлганимдан чексиз хурсандман. Ўзбекистон юрагимдан алоҳида жой олди. Бу ерда эканимдан чин дилдан бахтиёрман. Мени ушбу илиқ қабул, ҳамма нарсанинг пухта ўйлангани ва яшовчиларнинг ўз маданияти ҳамда мамлакатига бўлган чексиз муҳаббати ҳайратда қолдирди. Ўзига ва ўз маданиятига бўлган бу ҳурматни ҳамма кўради — у, жумладан, архитектурада ва санъатга бўлган муҳаббатда намоён бўлади. Ўзбекистон — дунёга Имом ал-Бухорий, Ат-Термизий ва Ибн Сино каби буюк олимларни тақдим этган энг бой тарихий меросга эга мамлакатдир. Таклиф ва самимий қабул учун катта раҳмат! – деб таассуротлари билан ўртоқлашди БМТнинг глобал тинчлик ҳимоячиси Марьям Букар Хассан.
Тошкентда ўтказилган «Золотой глобус» Шарқ ва Ғарб ўртасидаги маданий алмашинувни таъминловчи ноёб платформа яратди ҳамда бир қарашда бир-бирига ўхшамайдиган маданиятларнинг ижодий ҳамжамиятларини кино ва телесанъатга бўлган умумий муҳаббат атрофида бирлаштирди.
Ушбу санъат байрамининг ўтказилишига «Золотой глобус» мукофоти жамоасига Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги кўмагида Дубайнинг «Leto Production» продюсерлик компанияси ёрдам берди.

