Олти ойда энг кўп чақалоқ Наманган шаҳрида туғилди
2026-йилнинг январ–июн ойларида Ўзбекистонда 373 389 та тирик туғилиш қайд этилди. Туман ва шаҳарлар орасида Наманган шаҳри 8 181 та туғилиш билан биринчи ўринни эгаллади.

Олти ой давомида энг кўп чақалоқ Наманган шаҳрида дунёга келди. Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, ундан кейинги ўринларда Ургут тумани ва Андижон шаҳри қайд этилган. Уларда мос равишда 7 014 та ва 6 306 та тирик туғилиш рўйхатга олинган.
Мазкур даврда энг кўп туғилиш қайд этилган туман ва шаҳарлар ўнталиги қуйидагича:
Наманган шаҳри — 8 181
Ургут тумани — 7 014
Андижон шаҳри — 6 306
Самарқанд шаҳри — 5 559

