Наманганда катерлар тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
Ҳодиса 23 август куни соат 19:55 да Тўрақўрғон тумани Гулқишлоқ МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Сирдарё»

Наманган вилоятида икки катер иштирокидаги тўқнашув натижасида икки киши ҳаётдан кўз юмди.
Воқеа 23-август куни кечки соат 19:55 да Тўрақўрғон туманининг Гулқишлоқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи Сирдарёда юз берган.
Ушбу ҳодиса оқибатида бир фуқаро воқеа жойида вафот этган бўлса, яна бир жабрланувчи олган тан жароҳатлари туфайли шифохонада жон берган.
Мазкур ҳолат бўйича ҳозирда мутасадди ташкилотлар томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

