Дунё

Олов 36 сонияда бир километрга тарқалди - Канадада ҳарбий машғулот фожиа билан тугади

Канаданинг Алберта провинсиясидаги Уейнрайт ҳарбий базасида машғулот вақтида чиққан ёнғин оқибатида камида тўрт ҳарбий ҳалок бўлди, ўнлаб киши жароҳатланди. Расмий маълумотларга кўра, жабрланганларнинг 19 нафари ўта оғир аҳволда.

Олов 36 сонияда бир километрга ёйилди — Канададаги ҳарбий машғулот фожиа билан якунланди

ДВ хабарига кўра, Канада бош вазири Марк Карни 18-октабр куни Оттавада бўлиб ўтган матбуот анжуманида қурбонлар ҳақидаги маълумотни тасдиқлаган.

Карни бу ҳодисани Канада қуролли кучлари мамлакат ҳудудида тинчлик даврида юзлашган энг оғир фожиалардан бири деб таърифлаган.

Ҳокимият маълумотига кўра, ўта оғир аҳволдаги 19 кишидан ташқари, яна қарийб 20 киши нисбатан енгилроқ жароҳат олган.

Хабарда айтилишича, табиий ёнғин 18-октабр куни кундузи бошланган. Шунга қарамай, ҳарбий раҳбарият машғулотларни тўхтатмасликка қарор қилган.

Кейин кучли шамол эсиб, олов дашт бўйлаб ҳарбийлар томон тезлик билан тарқалган. Генераллар берган маълумотга кўра, аланга атиги 36 сонияда бир километр масофани босиб ўтган.

Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ҳамда машғулотларни давом эттириш қарорининг тафсилотлари хабарда очиқланмаган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.