Олмаота–Тошкент поездида аёллар учун алоҳида вагон жорий этилади
Мазкур вагонларга чипталар фақат аёлларга сотилади. Шу билан бирга, катталар ҳамроҳлигида 7 ёшгача бўлган ўғил

Олмаота–Тошкент йўналишида ҳаракатланувчи поездда аёллар учун мўлжалланган алоҳида вагон жорий этилиши режалаштирилмоқда.
2026-йил 1-октябрдан бошлаб, Олмаота–Тошкент йўналишидаги №1/2 халқаро поезд таркибида "Аёллар вагони" хизмати йўлга қўйилади. Бу Қозоғистоннинг миллий темир йўл ташувчиси учун халқаро йўналишларда тақдим этиладиган илк шундай хизмат бўлади.
Ушбу вагонларга чипталар фақат аёлларга сотилади. Бироқ, 7 ёшгача бўлган ўғил болалар ҳам катталар ҳамроҳлигида ушбу вагонда саёҳат қилишлари мумкин. Вагонда хизмат кўрсатувчи кузатувчилар ҳам фақат аёллардан иборат бўлади.
Олмаота–Тошкент поезди ҳар куни қатнайди. У Олмаотадан соат 19:05 да жўнаб, Тошкентга 12:53 да етиб келади. Тошкентдан эса соат 14:41 да йўлга чиқади.
"Аёллар вагони" хизмати жорий этилгач, ушбу хизмат мавжуд бўлган йўналишлар сони 14 тага етади. Қозоғистонда бу хизмат ишга туширилганидан буён ундан 946 мингдан ортиқ йўловчи фойдаланган.

