Лайфстайл

Олмаота—Тошкент поезд йўналишида 1-октябрдан аёллар вагони йўлга қўйилади

Қозоғистоннинг “Йўловчи ташиш” аксиядорлик жамияти 1-октябрдан бошлаб Олмаота—Тошкент халқаро поезд қатновида аёллар учун мўлжалланган вагонда хизмат кўрсатишни йўлга қўяди. Бу ҳақда “24.kz” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Олмаота—Тошкент йўналиши Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги йўловчи ташиш хизматларини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга. Ушбу йўналишнинг машҳурлиги ва йўловчилар сонининг ортиб бораётганини инобатга олиб, аёллар вагонини жорий этишга қарор қилинган.

“Бу хизмат ички темирйўл йўналишларида ҳам жуда талабгир. Ишга туширилганидан буён 946 мингдан ортиқ йўловчи аёллар вагонидан фойдаланган”, — деди “Йўловчи ташиш” АЖ бошқаруви раиси Ануар Ахметжанов.

Ҳозирда поезд ҳар куни қатнайди: Олмаота вокзалидан жўнаш — соат 19:05 да, Тошкент вокзалига етиб келиш — соат 12:53 да (Тошкент вақти билан); Тошкент вокзалидан жўнаш — соат 14:41 да (Тошкент вақти билан), Олмаота вокзалига етиб келиш — соат 08:51 да.

Шу билан аёллар вагони жорий этилган йўналишлар сони 14 тага етади. Аёллар вагонида катталар ҳамроҳлигида етти ёшгача бўлган ўғил болаларнинг юришига рухсат берилади. Бу вагонларга чипталар фақат аёлларга сотилади ва уларга фақат аёл кузатувчилар хизмат кўрсатади.

Чипталарни темирйўл кассаларидан сотиб олиш ёки билет.railways.kz расмий веб-сайтида онлайн расмийлаштириш мумкин. Чипта сотиб олаётганда жой аёллар вагонида эканини билдирувчи “ЖН” белгисига эътибор бериш лозим. Чипталар сотуви поезд жўнашидан 45 кун олдин очилади, бу йўловчиларга сафарни олдиндан режалаштириш имконини беради.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.