Олий суд раисининг биринçи öринбосари алмаşди
Алиşер Усмонов Öзбекистон Олий суди раисининг биринçи öринбосари лавозимини тарк этди. Олий суд раисининг биринçи öринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимига Фаррух Абдураимов (суратда) сайланди, у бунгаçа Сирдарё вилоят судини боşқариб келаётганди.

Олий суд раисининг биринчи ўринбосари алмашди
Фаррух Сойибжонович Абдураимов 5 йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди. У бунгача Сирдарё вилоят суди раиси лавозимида ишлаб келаётганди.
Ўз навбатида, Алишер Отахонович Усмонов Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Мазкур икки масала Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 3-ноябр кунги мажлисида кўриб чиқилди ва тегишли қарор билан расмийлаштирилди.
Алишер Усмонов Олий суд раисининг биринчи ўринбосари лавозимида 2025-йил сентабр ойидан буён ишлаб келаётганди.

