Лайфстайл

Олимлар уйқусизлик ва қўрқинчли тушлар кўришга сабаб бўладиган маҳсулотларни маълум қилди

Олимлар уйқусизлик ва қўрқинчли тушларга сабаб бўладиган маҳсулотларни аниқлади

Ухлашдан олдин сут маҳсулотлари ва ширинликлар истеъмол қилиш уйқусизлик ҳамда қўрқинчли тушларни юзага келтириши мумкин, деб ёзади Даилй Маил Фронтиерс ин Псйчологй журналидаги тадқиқотга таянган ҳолда.

Тадқиқот муаллифлари ўртача ёши 20 бўлган 1082 нафар талабадан бир ой давомида уйқу сифати бўйича 19 бандли сўровномани тўлдиришни сўрашди. Уларнинг хулосасига кўра, уйқудан олдин сут маҳсулотлари, ширинликлар, гўшт ва аччиқ овқат истеъмол қилганлар уйқусизлик ва тунги босинқирашдан кўпроқ азият чеккан.

Тадқиқот, шунингдек, лактозани кўтара олмаслик билан қўрқинчли тушлар ўртасида ҳам боғлиқлик борлигини аниқлади. Лактоза етишмовчилиги бўлган шахсларда, қандай тамадди қилганидан қатъи назар, уйқу сифати сезиларли даражада ёмонлашгани кузатилган.

Шу билан бирга, тадқиқот иштирокчиларининг 20 фоизи кечаси мева, ўтли чой ва сабзавотлар истеъмол қилиб, уйқусини яхшилашга муваффақ бўлгани таъкидланади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.