Олимлар пластикдан печенье яратди

**Олимлар қайта ишланган пластикдан печенье тайёрлади**
Жанубий Иллинойс университети тадқиқотчилари қайта ишланган пластикдан печенье яратишга муваффақ бўлишди. Бу ҳақда Тҳе Гуардиан нашри хабар берди.
НАСА томонидан молиялаштирилган ушбу ғайриоддий ихтиро, биринчи навбатда, узоқ муддатли космик миссиялар учун мўлжалланган.
Тадқиқотчилар пластик идишлар таркибидаги элементдан фойдаланган ҳолда, уни углеродга бой молекулаларга ажратишди. Сўнгра, махсус ўзгартирилган ачитқилар ёрдамида бу молекулалар оқсиллар, ёғлар ва бошқа озуқавий моддаларга айлантирилди. Ҳосил бўлган масса 3Д-принтер ёрдамида печенье шаклига келтирилди.
Олимларнинг ўзлари ҳали бу печеньени татиб кўришмаган, чунки бунинг учун махсус рухсатнома талаб этилади. Шунга қарамай, улар печеньенинг ҳиди аллақачон юқори баҳоланганини таъкидлашмоқда. Ҳозирда бундай печеньенинг бир килограмми тахминан 60 долларга тушмоқда, аммо келажакда уни арзонлаштириш режалаштирилган.
Ушбу технология нафақат космосда, балки олимларнинг фикрича, қуйидаги жойларда ҳам озиқ-овқат ишлаб чиқаришнинг самарали усули бўлиши мумкин:
* сувости кемаларида;
* табиий офат ҳудудларида;
* бошқа фавқулодда шароитларда.
Истиқболда бу технология бир вақтнинг ўзида иккита глобал муаммони – пластик чиқиндиларни қайта ишлаш ва озиқ-овқат танқислигини ҳал қилишга ёрдам бериши мумкин.
Хабарда келтирилишича, 2050-йилга бориб дунёда озиқ-овқатга бўлган талаб 35 фоиздан 56 фоизгача ошиши кутилмоқда. Келажакда ер юзидаги аҳолининг тахминан 30 фоизи очлик хавфи остида қолиши мумкин.

