Технология

Олимлар пашша миясига таъсир ўтказиб, уни масофадан бошқарди

Олимлар пашша миясига таъсир қилиб, уни масофадан бошқарди

АҚШнинг Ҳюстон шаҳридаги Райс университети тадқиқотчилари мева пашшалари (дрософила) миясига “бузиб кириш” ва уларни масофадан бошқариш усулини намойиш этди. Пашшалар миясидаги муайян нейронларга буйруқ юборилгач, улар бир секунд ичида керакли ҳаракатни амалга оширди.

Олимлар пашшаларнинг миясига магнит майдони таъсирида қизийдиган темир оксиди нанозарраларини киритди. Шу йўл билан уларнинг гени ўзгартирилди. Тажриба махсус жойда — остида электромагнит, устида эса видеокамера ўрнатилган камерада ўтказилди.

Бошқарув учун тадқиқотчилар нейронлардаги ҳарорат ўзгариши тезлигига сезгир ион каналдан фойдаланди. Пашшалар камера ичида ўрмалаб юрган пайтда магнит майдони ўзгартирилди. Натижада нанозарралар қизиб, керакли нейронларни фаоллаштирди. Видеокамера гени ўзгартирилган пашшалар сигналдан ярим секунд ўтиб қанотларини қисман ёзганини қайд этди. Бу ҳаракат одатда ушбу жонзотларда жуфтлашиш ишораси ҳисобланади.

“Магнит майдонлари ёрдамида танланган нейрон занжирларини масофадан бошқариш нейротехнологиянинг асосий мақсади ҳисобланади. Бизнинг ишимиз мияни ўрганишда олдинга ташланган муҳим қадам бўлди”, деди тадқиқот муаллифи Жейкоб Робинсон.

Жамоа ҳозирда мияни масофадан рағбатлантириш орқали инсонларда кўриш қобилиятини тиклаш усуллари устида ишламоқда. Муаллифларнинг умид қилишича, муайян соҳаларни фаоллаштирувчи ушбу технология кўплаб касалликларни, жумладан, неврологик хасталикларни жарроҳликсиз даволашга асос бўлади.

Шунингдек, у мия ва компютер ўртасида тўғридан тўғри алоқа ўрнатувчи симсиз қулоқчинларни яратишга ёрдам беради. Олимларнинг таъкидлашича, миянинг табиий сигналлари аниқлигига эришиш учун жавоб бериш вақтини секунднинг бир неча юздан бир қисмигача қисқартириш керак.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.