Олеşки аҳолисини эвакуация қилиş йöналиşи маълум бöлди
Россия қöşинлари босиб олган Олеşки şаҳрининг Украина назоратидаги ҳудудга öтиşни истаган аҳолисини Анапа ва Беларуснинг Гомел şаҳри орқали олиб öтиş режалаşтирилмоқда. Дастлабки маълумотларга кöра, эвакуация 30-октабр тонгида боşланиşи кутилмоқда.

Олеşки аҳолиси қайси йўналиш бўйича эвакуация қилиниши маълум бўлди. ДВ хабарига кўра, бу йўналиш ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишувда белгиланган.
Келишувга биноан, эвакуациядан сўнг Украина назоратидаги ҳудудга боришни истаганлар аввал Россиянинг Анапа шаҳрига олиб борилади. Кейин улар Россия Мудофаа вазирлиги самолётида Гомелга етказилади ва у ердан Украинага ўтказилади.
Эвакуация қилинаётганларга кимлар ҳамроҳ бўлади?
Аҳолига Украина инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Дмитрий Лубинец, унинг идорасидан икки нафар вакил ва икки украиналик журналист ҳамроҳ бўлади.
Улар билан бирга Беларусга Россия омбудсмани Яна Лантратованинг вакиллари ҳамда гуманитар миссияни мувофиқлаштирувчи гуруҳ аъзолари ҳам боради.
28-октабр тонгида Украина ва Россия омбудсманлари сулҳ бошланганидан буён ўтган 30 соат давомида уни бузиш ҳолатлари қайд этилмаганини маълум қилган.
Лубинец томонлар доимий алоқада бўлиб, келишувларнинг бажарилишини мувофиқлаштираётганини билдирган. У гуманитар миссиядаги иштироки учун АҚŞнинг биринчи хоними Мелания Трампга ҳам миннатдорлик изҳор қилган.
Сулҳ 1-ноябргача давом этиши белгиланган
Олеşки атрофида ўт очишни тўхтатиш режими 27-октабр куни Киев вақти билан соат 03:00 да бошланган. У 1-ноябр соат 22:59 гача амал қилиши белгиланган.
Шу вақт ичида озиқ-овқат ва дори-дармон кескин етишмаётган шаҳарга гуманитар ёрдам етказиш ҳамда аҳолини эвакуация қилиш кўзда тутилган.
Саве Украине ташкилоти бош юристи Мирослава Харçенко ДВ билан суҳбатда одамларни олиб чиқишдан аввал шаҳарга олиб борувчи йўлларни миналардан тозалаш учун вақт керак бўлиши мумкинлигини айтган.
Россия ва Украина Олеşкига мунтазам гуманитар ёрдам етказиш, сулҳ тугаганидан кейин эса Херсон вилоятининг бошқа аҳоли пунктларидан ҳам одамларни эвакуация қилишга келишган. Бундай тадбирларни Мелания Трамп кўмагида камида ойига бир марта ўтказиш назарда тутилган.

