«Ўзкимёсаноат» экспорти тўққиз ойда 568 млн долларга етди
«Ўзкимёсаноат» корхоналари 2026 йилнинг январ-сентябр ойларида кимё маҳсулотлари экспортини 568 млн долларга етказиб, режани 11% га ошириб бажарди.

«Ўзкимёсаноат» экспорти тўққиз ойда 568 млн долларга етди
«Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти корхоналари 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида 568 млн долларлик кимё маҳсулотларини экспорт қилди.
Бу кўрсаткич тасдиқланган режадан 11% га ва ўтган йилнинг шу давридаги натижадан 16% га юқори.
Карбамид энг йирик экспорт позицияси бўлди, унинг етказиб бериш ҳажми 116,1 млн долларни ташкил этди. Аммиакли селитра экспорти 93,5 млн долларга, калий хлорид — 42,3 млн долларга, суперфосфат — 16,4 млн долларга етди.
Бундан ташқари, хорижга 10,3 млн долларлик паст зичликдаги аммиакли селитра ҳамда 6,3 млн долларлик карбоксиметилцеллюлоза (КМЦ) ва полианион целлюлоза (ПАЦ) етказиб берилди.
«Ўзкимёсаноат»да таъкидланишича, корхоналар экспорт географиясини кенгайтириш, ташқи бозорларда маҳсулот рақобатбардошлигини ошириш ва юқори қўшилган қийматга эга кимё маҳсулотлари етказиб беришни кўпайтиришни давом эттирмоқда.

