«Ўзбектелеком» тўққиз ода ичида соф фойдасини 4,3 бараварга оширди
«Ўзбектелеком»нинг 2026 йилнинг тўққиз ойидаги соф фойдаси 329,7 фоизга ўсиб, 1,4 триллион сўмга етди, тушум эса 12,7 фоизга ошиб, 8,7 триллион сўмни ташкил этди.

«Ўзбектелеком» тўққиз ода соф фойдасини 4,3 бараварга оширди
«Ўзбектелеком» АЖ соф фойдаси 2026 йилнинг тўққиз ойи якунларига кўра 329,7 фоизга ўсиб, 1,4 трлн сўмни ташкил этди, яъни 4,3 бараварга ошди. Бу ҳақда openinfo.uz ахборотни очиқлаш портали хабар бермоқда.
Учинчи чоракда, июлдан сентябргача, компаниянинг соф фойдаси 484,0 млрд сўмга етди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 55,5 фоизга кўпдир.
Тўққиз ода ялпи фойда 2,7 трлн сўмдан 3,5 трлн сўмгача ошди. Асосий фаолиятдан олинган фойда 48,4 фоизга — 1,2 трлн сўмдан 1,8 трлн сўмгача ўсди. Компаниянинг соф тушуми бир йил ичида 12,7 фоизга кўтарилиб, 8,7 трлн сўмни ташкил этди.
«Ўзбектелеком» активлари 34,2 фоизга ўсиб, 17,9 трлн сўмга етди. Капитал 51,3 фоизга кўпайиб, 4,3 трлн сўмни ташкил этди. Тақсимланмаган фойда 329,7 фоизга ўсиб, 1,4 трлн сўмга етди.
Компаниянинг узоқ муддатли банк кредитлари тўққиз ода 7,2 трлн сўмдан 8,5 трлн сўмгача ошди.

