Иқтисодиёт

«Ўзбекнефтгаз» 2,6 трлн сўм дивиденд ҳисоблади — илгари бундай натижа бўлмаган

«Ўзбекнефтгаз» тўққиз ой давомида ўзи улушга эга бўлган корхоналардан 2,6 трлн сўм дивиденд ҳисоблади. Компания маълумотларига кўра, унинг амалиётида илгари бундай ҳажмдаги тўловлар бўлмаган. Натижа активларни бошқариш самарадорлигини ошириш ва «Ўзбекнефтгаз» иштирокидаги корхоналардан молиявий даромаднинг ўсиши билан боғлиқ. Компания ўз хабарида ўтган йилнинг шу даврида қанча дивиденд ҳисобланганини очиқламади […]

«Ўзбекнефтгаз» 2,6 трлн сўм дивиденд ҳисоблади — илгари бундай натижа бўлмаган

Тўққиз ой давомида «Ўзбекнефтгаз» ўзи улушга эга бўлган корхоналардан 2,6 трлн сўм дивиденд ҳисоблади. Компания маълумотларига кўра, унинг амалиётида илгари бундай ҳажмдаги тўловлар кузатилмаган.

Бундай натижа активларни бошқариш самарадорлигининг ошиши ва «Ўзбекнефтгаз» иштирокидаги корхоналардан молиявий қайтимнинг ўсиши билан боғлиқ. Шу билан бирга, компания ўз хабарида ўтган йилнинг шу даврида қанча дивиденд ҳисобланганига аниқлик киритмаган.

Бундан ташқари, тўққиз ой давомида 1,9 трлн сўм иқтисод қилишга эришилди. Харажатларни қисқартириш режаси 111,5 фоизга бажарилди.

Ушбу даврда компания томонидан жами 41,8 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Экспорт 736,7 млн долларни, инвестициялар 790 млн долларни ташкил этди, бюджетга эса 6,9 трлн сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар йўналтирилди.

Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев нефть-газ тармоғини ривожлантириш режалари билан танишган эди. Тақдимотда маълум қилинишича, йил бошидан буён мамлакат ҳудудларида 80 та қудуқ, жумладан, чуқур қудуқлар бурғиланган. Уларнинг айримлари 6 минг метр ва ундан ортиқ чуқурликка етади. Йил якунига қадар яна 40 та қудуқни бурғилаш режалаштирилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.