Иқтисодиёт

“Ўзбекнефтгаз”да газ қазиб чиқариш қарийб 10 фоизга пасаяди

Компания 2026-йил якуни бўйича газ қазиб чиқариш ҳажми 22,8 млрд куб метрни ташкил этишини маълум қилди. Бу – ўтган йилга қараганда 9,5 фоизлик пасайиш демакдир. Январ ойида тақдимот қилинган режага кўра, “Ўзбекнефтгаз” 2026-йилда 25,4 млрд куб метр газ қазиб олиши керак эди.

“Ўзбекнефтгаз”да газ қазиб чиқариш қарийб 10 фоизга камаяди

“Ўзбекнефтгаз” компанияси 2026-йилда 22,8 млрд куб газ қазиб чиқариши кутилмоқда. Бу ҳақда компания раисининг биринчи ўринбосари Суҳроб Ҳамроев 6-октабр куни давлат раҳбари ҳузуридаги йиғилишдан сўнг “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервюсида маълум қилди.

“Йил якунига 22,8 млрд куб газ қазиб чиқарилади ва бошқа саноат маҳсулотларимиз ҳам 100 фоиз режа билан бажарилиши таъминланади”, – деди Ҳамроев.

Унинг сўзлари газ қазиб чиқариш режаси гўёки 100 фоиз бажарилаётгандек таассурот уйғотиши мумкин, бироқ аслида январ ойида эълон қилинган режали кўрсаткичга кўра, 2026-йилда “Ўзбекнефтгаз” камида 25,4 млрд куб метр газ қазиб чиқариши лозим эди.

Маълумот учун, “Ўзбекнефтгаз” 2025-йилда 25,2 млрд куб метр табиий газ қазиб чиқаргани ҳақида ҳисобот берган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.