Иқтисодиёт

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 5,5 млрд долларга камайди. Асосий омил - олтин нархининг арзонлашиши

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари сентабр ойида 7,7 фоизга ёки 5,5 млрд долларга қисқариб, 1-октабр ҳолатига 66,6 млрд долларни ташкил этди. Захираларнинг валюта қисми 702 млн долларга, олтин қисмининг қиймати эса 4,8 млрд долларга камайди. Ўз навбатида олтиннинг физик ҳажми 14,3 млн троя унсиягача ошди. Бу тарихий максимум кўрсаткич.

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 5,5 млрд долларга қисқарди. Бунга асосий сабаб — олтин нархининг пасайиши

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари сентабр ойида қарийб 5,5 млрд долларга камайиб, 1-октабр ҳолатига 66,6 млрд долларни ташкил этди.

Ўтган ой давомида захираларнинг валюта қисми 702 млн долларга, олтин қисмининг қиймати эса 4,8 млрд долларга камайди. Шу билан бирга, захиралар таркибидаги олтиннинг физик ҳажми 14,1 млн троя унсиядан 14,3 млн троя унсияга ошди. Бу тарихий максимум кўрсаткич ҳисобланади. Натижада олтиннинг халқаро захиралардаги улуши 90 фоиздан ошди.

Регулятор инвестиция киритган қимматли қоғозлар портфели ҳам 1 млрд 765 млн доллардан 1 млрд 691 млн долларгача қисқарди.

«Ўзбекистон Республикасининг ялпи халқаро захиралари ҳажми 2026-йил сентабр ойида 5,5 млрд долларга камайди. Хусусан, ой давомида олтин нархининг 4602 доллардан 4188,75 долларгача тушишининг таъсири -5,9 млрд. долларни ташкил этди», дейилади МБ изоҳида.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.