Маҳаллий

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел ва тошқин хавфи эълон қилинди

Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 4–5 октябрь кунлари кутилаётган ёмғирлар сабабли сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел ва сув тошқини хавфи эълон қилинди.

Экстремал ҳодисалар қуйидаги туманларда юз бериши мумкин:

**Қашқадарё вилояти:** Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Ғузор туманлари.

**Сурхондарё вилояти:** Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон ва Музработ туманлари.

**Самарқанд вилояти:** Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой ва Иштихон туманлари.

**Навоий вилояти:** Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех ва Кармана туманлари.

**Жиззах вилояти:** Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш ва Янгиобод туманлари.

**Тошкент вилояти:** Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пскент, Ўрта Чирчиқ ва Юқори Чирчиқ туманлари, шунингдек, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари.

**Наманган вилояти:** Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари.

**Фарғона вилояти:** Сўх, Шоҳимардон, Фарғона ва Бешариқ туманлари.

**Андижон вилояти:** Андижон, Асака, Жалолақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод ва Марҳамат туманлари, шунингдек, Хонабод шаҳри.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчи аҳоли, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларга йўл олган ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралади.

Мамлакатнинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиши ҳам мумкин, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.