Ўзбекистоннинг ўнта ғори спелеотуризмни ривожлантириш дастурига киритилди
Ўзбекистоннинг тўртта вилоятидаги ўнта ғор спелеотуризм учун истиқболли объектлар рўйхатига киритилди. Улар учун паспортлар ва 3D-моделлар яратилади, жойларда навигация кўрсаткичлари ўрнатилади, шунингдек, хавфсиз саёҳат талаблари ишлаб чиқилиб, гидлар тайёрланади.

Ўзбекистоннинг ўнта ғори спелеотуризмни ривожлантириш дастурига киритилди
Ўзбекистонда 2027 йилнинг мартига қадар спелеотуризм объектларининг ягона электрон реестрини яратиш режалаштирилмоқда. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 30 сентябрдаги, 2 октябрдан кучга кирган қарорида кўзда тутилган.
Реестрга объектларнинг географик жойлашуви, уларнинг туристик салоҳияти, техник ҳолати ва ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги маълумотлар киритилади.
Объектлар учун туристик паспортлар тайёрланади, навигация кўрсаткичлари ўрнатилади, электрон хариталар ва улардан фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади. Объектларни тарғиб қилиш учун фото ва видеоматериаллар, шунингдек, диққатга сазовор жойлар ҳақида маълумот берувчи 3D-моделлар ва QR-кодлар яратилади.
Спелеотуризмни ривожлантириш учун юқори салоҳиятга эга объектлар рўйхатига қуйидагилар кирди:
Спелеотуризм объектлари учун ягона хавфсизлик талаблари ишлаб чиқилади, эвакуация схемалари ва қутқарув хизматлари билан ҳамкорлик қилиш кўзда тутилади.
Гидлар ва йўриқчилар учун ўқитиш ва малака сертификатини бериш, шунингдек, мунтазам равишда малака ошириш курслари ташкил этилади.
Шунингдек, халқаро спелеология ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш ва қўшма экспедициялар ўтказиш кўзда тутилган. Олинган маълумотларни ягона электрон базага киритиш режалаштирилмоқда.
Параллел равишда объектларнинг экологик мониторинги олиб борилади. Ғорларнинг экологик ҳолатини мунтазам баҳолаш, антропоген юкламани кузатиб бориш ва туризмнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини олдини олиш чораларини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

