Маҳаллий

Ўзбекистонликлар учун Литвада янги иш ўринлари таклиф қилиниши мумкин

Ўзбекистон ва Литванинг ТВГ Гроуп компанияси Ўзбекистон фуқароларини Литвада ташкиллаштирилган тартибда ишга жойлаштириш имкониятларини кенгайтиришни муҳокама қилди. Шунингдек, оғир юк автомобиллари учун профессионал ҳайдовчилар тайёрлаш масаласи кўриб чиқилди.

Ўзбекистонликлар учун Литвада янги иш имкониятлари таклиф этилиши мумкин.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев Литванинг ТВГ Гроуп халқаро транспорт компанияси директори Албертас Ситавичюс билан учрашув ўтказди.

Музокараларда қонуний ва тартибли меҳнат миграцияси географиясини кенгайтириш ҳамда унинг йўналишларини диверсификация қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, Ўзбекистон фуқароларини Литвада ташкиллаштирилган тартибда ишга жойлаштириш кўламини кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, оғир юк ташувчи автотранспорт воситалари учун профессионал ҳайдовчилар тайёрлаш ва ноқонуний миграциянинг олдини олиш бўйича қўшма чора-тадбирлар ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида томонлар мазкур йўналишларда амалий ҳамкорликни давом эттириш ва ўзаро манфаатли алоқаларни янада ривожлантиришга тайёр эканини билдирди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.