Маҳаллий

Исроилда ўзбекистонликлар учун янги иш ўринлари очилади

Исроилда Ўзбекистон фуқаролари учун янги иш имкониятлари яратилади. Бу ҳақда Миграция агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Агентлик раҳбари Беҳзод Мусаев Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашув ўтказди. Мулоқот давомида Ўзбекистон фуқароларини Исроилга уюшган ҳолда ишга жойлаштириш кўламини кенгайтириш, танлов жараёнларини такомиллаштириш ва номзодларнинг харажатларини камайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Исроил томони ўзбекистонлик ищиларнинг қурилиш ва парваришлаш соҳаларидаги фаолиятини юқори баҳолади. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги, тиббий ёрдам ва техник касблар бўйича ҳам ҳамкорлик қилиш имкониятлари мавжудлиги таъкидланди.

Учрашувда Исроил Аҳоли ва иммиграция бошқармаси (ПИБА) раҳбарининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Аввалроқ Миграция агентлиги ўзбекистонликларни Қатардаги Улта Беаутй дўконларида ишлашга таклиф қилгани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу иш ўринлари учун ойлик маош 5,5 минг долларни ташкил этиб, савдо, косметика, мижозларга хизмат кўрсатиш ва дўкон бошқаруви йўналишларини қамраб олади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.