Ўзбекистонликлар тўққиз ойда 1 квадриллион сўмни нимага сарфладилар?
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 1 003,2 трлн сўмни ташкил этди. Ушбу кўрсаткич реал ифодада 2025 йилнинг тегишли даврига нисбатан 16,7% га ошди. Асосий турлар бўйича кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми ва реал ўсиш суръатлари қуйидагича: савдо хизматлари — 235,3 трлн сўм (+17,4%); хизматлар […]

Ўзбекистонликлар тўққиз ойда 1 квадриллион сўмни нимага сарфладилар?
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 1 003,2 трлн сўмга етди.
Реал кўринишда ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 16,7% га ўсди.
Кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми ва асосий турлар бўйича реал ўсиш суръатлари қуйидагича тақсимланди: савдо хизматлари — 235,3 трлн сўм (+17,4%); яшаш ва овқатланиш хизматлари — 179,7 трлн сўм (+11,3%); молиявий хизматлар — 163,8 трлн сўм (+22%); транспорт хизматлари — 162,8 трлн сўм (+16,4%); алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари — 77,6 трлн сўм (+21,4%); таълим соҳасидаги хизматлар — 34,8 трлн сўм (+19,6%); кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар — 23,9 трлн сўм (+15,3%); шахсий хизматлар — 18,4 трлн сўм (+14,4%); соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар — 17,6 трлн сўм (+14,2%); архитектура, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар — 14,5 трлн сўм (+24,2%); компьютерлар ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар — 12,1 трлн сўм (+11,1%); ижара хизматлари — 11,6 трлн сўм (+9,5%); бошқа хизматлар — 51 трлн сўм (+13,1%).

