Ўзбекистонлик журналистлар Покистон ОАВлари, маданияти ва тарихини ўрганмоқдалар

**Ўзбекистонлик журналистлар Покистон ОАВлари, маданияти ва тарихини ўрганмоқда**
Таркибига «Дарё» мухбири ҳам кирган Ўзбекистон медиа делегацияси айни пайтда Покистонда бўлиб турибди. Кўп кунлик дастур ОАВ соҳасидаги ҳамкорлик, икки томонлама алоқалар, маданий алмашинув ва Ўзбекистон ҳамда Покистон ўртасидаги халқлар аро алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган.
Гуруҳ таркибидан Ўзбекистон босма нашрлари, телевидение ва рақамли ОАВ вакиллари, шунингдек, контент яратувчилар ва ижтимоий тармоқлар вакиллари жой олган. Ташриф давомида иштирокчилар Покистон давлат ва хусусий муассасалари расмийлари билан учрашиши, медиа ташкилотлари ҳамда маданий ва тарихий обидаларга ташриф буюриши кўзда тутилган. Исломободда улар аллақачон Шакарпариандаги Покистон ёдгорлиги ва Файсал масжидида бўлиб, Покистон пойтахтининг маданий ва меъморий диққатга сазовор жойлари билан танишдилар.
Кейинроқ ўзбекистонлик журналистлар Покистон Ташқи ишлар вазирлигига ташриф буюриб, Марказий Осиё бўйича бош директор Ҳассан Али Зайғам, шунингдек, Марказий Осиё масалалари билан шуғулланувчи бошқа расмийлар ва экспертлар билан учрашдилар. Учрашув давомида Покистон расмийлари делегацияга минтақавий ўзгаришлар ва Покистон-Ўзбекистон муносабатлари ҳақида маълумот берди. Музокараларда сиёсий алоқалар ва иқтисодий-савдо ҳамкорлигини янада чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Покистон томони икки давлат ўртасидаги тарихий, диний ва маданий алоқаларни алоҳида таъкидлаб, турли соҳаларда икки томонлама шерикликни кенгайтириш йўлларини муҳокама қилди. Иштирокчилар, шунингдек, Покистоннинг минтақавий шериклиги ва минтақадаги кенг кўламли ўзгаришлар юзасидан фикр алмашдилар.
Зайғам жамоатчиликни икки томонлама муносабатлар, маданий алоқалар ва ҳамкорлик имкониятлари ҳақида хабардор қилишда медиа ташкилотлари ва журналистларнинг роли муҳимлигини таъкидлади. Учрашувда, шунингдек, ОАВ соҳасидаги алмашинувлар икки давлат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қандай ёрдам бериши мумкинлиги муҳокама қилинди. Ташқи ишлар вазирлигига ташрифдан сўнг Ўзбекистон делегацияси Покистон миллий телерадиокомпанияси (PTV) фаолияти билан танишди.
У ерда иштирокчилар бир нечта бўлимларда бўлиб, PTV кўрсатувлари ва медиа маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнлари ҳақида маълумот олдилар. Дастур уларга телерадиокомпаниянинг ташкилий тузилмаси ва ишлаб чиқариш ишларини кузатиш имкониятини ҳам берди. Делегация, шунингдек, SAMAA News ва Hum News хусусий телеканалларига ташриф буюриб, янгиликлар хоналари ва эфир ускуналари билан танишди ҳамда каналлар фаолиятининг турли жиҳатларини ўрганди.
Сафарнинг медиа қисми Ўзбекистон ва Покистон ОАВ вакиллари ўртасида профессионал тажриба, маҳорат ва контент алмашинувини рағбатлантиришга қаратилган. Иштирокчилар, шунингдек, Покистонда телевидение, рақамли платформалар ва ижтимоий тармоқларнинг ривожланишини ўрганмоқдалар.
Делегация дастуридан Исломобод ва Покистоннинг бошқа ҳудудларидаги маданий, тарихий ва туристик масканларга ташрифлар ҳам ўрин олган. Покистон ёдгорлиги ва Файсал масжидидан ташқари, йўналиш Мурри, Таксила ва Лаҳор шаҳарларини ўз ичига олади.
Таксила делегацияга минтақанинг қадимий тарихи билан боғлиқ жойларни ўрганиш имкониятини берса, дастурнинг Лаҳор қисми шаҳарнинг маданий, меъморий ва тарихий меросига қаратилади. Делегация ўз саёҳатини Лаҳор ва йўналишдаги бошқа жойларга ташрифлар билан давом эттириши кутилмоқда.
Ташриф Покистон ҳукумати таклифига биноан амалга оширилмоқда ва ундан кўзланган мақсад Покистон ва Ўзбекистон медиа ташкилотлари ўртасидаги алоқаларни кенгайтиришдан иборат. Шунингдек, у Ўзбекистон ОАВ вакилларига Покистоннинг сиёсий, дипломатик, медиа, маданий ва туризм соҳалари ҳақида маълумот беришни мақсад қилган. Иштирокчилар сафардан олган маълумот ва таассуротларини телевидение, рақамли ОАВ ва ижтимоий платформалар орқали Ўзбекистон аудиторияси билан баҳам кўришлари кутилмоқда.
Покистон томонидан ПЕЛ, Вавес Сингер, Садақат, Фаужи, Платинум, Фаст Саблес, Натионал Фруит, Амсон Гроуп, Шаиган, Ҳанс Интернатионал, Сесуре Логистисс Гроуп, НЛС, Фаирмонт, Го Даирй, Энгро, Ҳербион, АГП, Арсо, Ҳабиб Рафиқ, Пакистан Стеел Миллс, Сиддиқ Сонс, Унивортҳ, Динерс, Фатима Гроуп, Фатеҳ Гроуп, Ҳуб Леатҳер, Сиддиқ Леатҳер, Роял Леатҳер ва Аҳсан Дьеинг каби қатор йирик компаниялар вакиллари иштирок этди.
Форумда сўзга чиққан Мирзиёев олий даражадаги музокаралар Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги муносабатларда янги босқични бошлаб берганини, бунда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилганини таъкидлади.
Икки давлат, шунингдек, иқтисодий ҳамкорликнинг янги асосларини белгиловчи ва икки томонлама товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш мақсадини қўйган протоколни имзоладилар. Тегишли мутасаддиларга комплекс «йўл харитаси»ни тайёрлаш ва уни амалга ошириш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш механизмини жорий этиш топширилди.
Ўзбекистон 2025 йилда Марказий Осиё давлатлари орасида Покистоннинг иккинчи йирик савдо шеригига айланди ва икки томонлама товар айирбошлаш ҳажми 445,9 миллион долларни ташкил этди. Покистоннинг Ўзбекистонга экспорти 120,9 миллион долларни ташкил этди, бунда озиқ-овқат маҳсулотлари (56,2 миллион доллар) ва кимёвий моддалар (45,3 миллион доллар) етакчилик қилди, улардан кейин 6,4 миллион долларлик саноат товарлари ва 5,2 миллион долларлик тайёр маҳсулотлар жой олди. Шу билан бирга, Покистон Ўзбекистондан 325 миллион долларлик товар ва хизматлар импорт қилди, жумладан, 260,2 миллион долларлик ози-овқат маҳсулотлари, 30,1 миллион долларлик хизматлар, 21,2 миллион долларлик саноат товарлари ва 13,2 миллион долларлик ноозиқ-овқат хомашёси.

